• Вс. Июл 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Мирзо Улуғбек туманидаги мактабда ёнғин юз берди


Мирзо Улуғбек туманидаги мактабда ёнғин рўй берди

13 октябр куни Тошкент шаҳар ФВБГА «112» тизими орқали, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 208-мактаб ҳудудидаги таъмирланаётган бўш бинонинг том қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. 

Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга етиб бориб, ёнғин қуршаб олинган ва бартараф этилган. Ёнғин вақтида мактаб ходимлари ва ўқувчилар бўлмаган. 

Ҳодисанинг сабаби таъмирлаш ишлари вақтида ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя этмаганликдан дея тахмин қилинмоқда, зарари аниқланмоқда. 

Ёнғин оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *