• Пн. Ноя 10th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Туркия туркий давлатлар фуқароларини иш билан таъминлашни соддалаштирди


Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған туркий давлатлар фуқароларини ишга жойлаштириш жараёнини соддалаштирувчи фармонни имзолади. Ҳужжат 10 октябр куни Resmî Gazete нашрида чоп этилди.

Эндиликда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон фуқаролари Туркияда мураккаб рухсатномаларсиз ишлашлари мумкин бўлади. Уларга давлат ва хусусий муассасаларда тадбиркорлик ва касбий фаолият билан шуғулланишга рухсат этилади, ҳарбий ва хавфсизлик органларида хизмат қилиш бундан мустасно.

Фармонга кўра, хорижликлар Туркия фуқаролари билан бирга касбий уюшмаларда рўйхатдан ўтишлари шарт. Яшаш ва ишга жойлашиш учун Туркия фуқаролиги талаби ҳам бекор қилинган. Янги низом сайловда қатнашиш ёки сайланиш ҳуқуқини бермайди. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *