Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда республикадаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 33,4 минг тонна нўхат етиштирилган.
Хўжалик тоифалари бўйича уларнинг ҳажми қуйидагича:
фермер хўжаликларида – 24 минг тонна;
деҳқон ва томорқа хўжаликларида – 6,9 минг тонна;
қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда – 2,5 минг тонна.