• Пт. Ноя 7th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

UzBAT давлат акциялар пакети хорижий инвесторга 22,3 млн долларга сотилди


Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) UzBAT қўшма корхонаси устав капиталидаги 2,6 фоиз давлат акциялар пакети хусусийлаштирилганини маълум қилди.

Томонлар битимни биржадан ташқари Nego савдо майдонида расмийлаштирди. Бир дона қимматли қоғознинг баҳоси 121 233,8 сўмлик номинал қийматида 420 395,78 сўм этиб баҳоланди (Марказий банк курси бўйича $10). Британиянинг BAT Uzbekistan Investment компанияси корхона акцияларининг 641 661 донасини (умумий миқдорнинг 2,6036 фоизи) сотиб олди. Битимнинг умумий қиймати 269,75 миллиард сўмни ташкил этди.

ДАБА маълумотларига кўра, битим «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасига асосан амалга оширилган. Ҳужжатда, хусусан, акциядорларнинг сони эллик нафардан ошмаса, жамият уставида назарда тутилган бўлса, ўз акцияларини сотаётган акциядор акцияларини сотиш нияти тўғрисида бошқа акциядорларни хабардор қилишишартлиги қайд этилган.

«Давлат акциялар пакетимустақил баҳоловчи ташкилот жалб қилинган ҳолдабаҳоланди… ЎзБАТнинг хорижий акциядори BAT Uzbekistan (Investment) Limited компанияси (Буюк Британия) томонидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланган ҳолдаакциялар пакетини сотиб олиш истаги билдирилди», — дейилади хабарда.

29 сентябрь куни агентлик ва инвестор ўртасида олди-сотди шартномаси имзоланди. ДАБА қайд этишича, маблағлар Давлат активларини бошқариш агентлигининг хусусийлаштириш жамғармасига келиб тушган, сўнг республика бюджетига ўтказилган.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали маълумотларига кўра, UzBat компаниясидаги 2,603728% улуш Давлат активларини бошқариш агентлигига тегишли бўлган. Компаниянинг энг йирик акциядори 97,38% улуш билан БАТ ҳисобланади. Қолган акциялар корхона ходимларидан иборат бўлган 40 нафар миноритар акциядор ўртасида тақсимланган.

2024 йил якунларига кўра, UzBAT компаниясининг даромади 3,519 трлн сўмни ташкил этди — бу ўтган йилга нисбатан 20,1% кўп. Ялпи фойда 2,22 трлн сўмга етди (+21,5%), операцион фойда эса 30 фоиздан кўпроққа ошиб, 1,58 трлн сўмни ташкил этди.

Бошқа даромадларни ҳам ҳисобга олганда, тамаки компаниясининг соф фойдаси 1,41 трлн сўмни ташкил этди — бу ўтган йилга нисбатан 39,5 фоизга кўп. Компания томонидан тўланган фойда солиғи 224 миллиард сўмдан ортиқни ташкил қилди.

Йил якунлари бўйича UzBAT акциядорларига 929,21 миллиард сўм дивиденд ҳисобланган, бунда битта акцияга 37,7 минг сўм тўғри келади. Август ойи охирига келиб, жами 568,58 миллиард сўм ёки умумий дивиденд миқдорининг 61,2 фоизи тўлаб берилган.

2024 йилда компания мамлакатдаги 8-энг йирик солиқ тўловчи (шу билан бирга хусусий компаниялар орасида — биринчи ўрин) бўлиб, унинг тўлаган солиқлари ҳажми 2,94 трлн сўмни ташкил этди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *