• Пт. Ноя 7th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тожикистон давлат бошқарувини рақамлаштиришда Ўзбекистон тажрибасидан фойдаланади


Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва давлат хизматларини замонавий технологиялар асосида такомиллаштириш бугунги кунда барча мамлакатлар олдида турган устувор вазифалардан биридир. Шу йўналишда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб, янги босқичга кўтарилмоқда.

Икки давлатнинг рақамлаштириш соҳасидаги қўшма ташаббуслари давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва аҳолига қулай электрон хизматларни кўпайтиришга қаратилган бўлиб, бу минтақада ягона рақамли макон шаклланишига хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги делегация Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 13–14 октябрь кунлари бўлиб ўтган “Digital Tajikistan–2025” ва “Dushanbe Invest–2025” халқаро форумларида иштирок этди. Тадбир давомида рақамлаштириш соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдим этилди, ўзаро тажриба алмашилди ҳамда соҳадаги энг илғор ечимлар муҳокама қилинди.

Мазкур тадбирларда рақамлаштириш соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар, рақамли иқтисодиёт ва инновацион бошқарув соҳасидаги замонавий ечимлар намойиш этилди. Томонлар электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат хизматларини рақамли форматга ўтказиш бўйича тажриба алмашди, бу борадаги энг илғор ечимлар муҳокама қилинди.

Кези келганда бу каби тадбирлар икки давлат ўртасида рақамли соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, янги лойиҳалар ва қўшма ташаббуслар учун янги имкониятлар эшигини очишини алоҳида таъкидлаш жоиз. Хусусан, бу йилги форум доирасида “UNICON SOFT” МЧЖ ва Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Инновациялар ва рақамли технологиялар агентлиги қошидаги “Сертификатлаш марказлари, давлат хизматлари ва рақамли дастурий таъминотни ишлаб чиқиш” очиқ акциядорлик жамияти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди.

Ушбу келишув қуйида мақсад ҳамда вазифаларни ўз ичига олади:

  • электрон ҳужжат айланиш тизимларини яратиш ва жорий этиш;
  • Президент ва Ҳукумат топшириқларининг ижросини самарали назорат қилишга мўлжалланган ахборот тизимларини ишлаб чиқиш;
  • Тожикистон давлат органларида анъанавий қоғоз ҳужжат айланишини рақамли форматга тўлиқ ўтказиш.

Эслатиб ўтамиз, Unicon Soft компанияси томонидан ишлаб чиқилган давлат бошқарувини рақамлаштириш, идоралараро ҳужжат айланишини электронлаштириш, давлат раҳбари ҳамда ҳукумат топшириқлари ижросини назорат қилишга қаратилган ijro.gov.uz, edo.ijro.uz сингари қатор ахборот тизимлари бугунги кунда Ўзбекистонда муваффақиятли қўллаб келинмоқда. Мазкур келишув Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида рақамли трансформация соҳасидаги стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқиб, ахборот технологиялари йўналишида самарали ҳамжиҳатликка асос яратади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *