Шота Руставели кўчасида ишга туширилган BRT (bus rapid transit) тизими Тошкентнинг тахминан 10 та кўчасини қамраб олади. Бу ҳақда 15 октябрь куни Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг президент матбуот хизмати видеолавҳасида акс этган тақдимотидан маълум бўлди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев чоршанба куни Тошкент шаҳридаги Шота Руставели кўчаси реконструкцияси билан танишди. Бу ерда мамлакатда биринчи марта кўча маркази бўйлаб автобуслар учун махсус йўлак ўрнатилган. Участкада амалга оширилган лойиҳа 19,2 млн долларга тушди, ҳудуд узунлиги тахминан 7 км.

Тошкент ҳокими президентга 2030 йилгача BRT тармоғини кенгайтириш режасини тақдим этди. У тўққиз йўналишни қамраб олади.

Биринчи босқич:

  • Шота Руставели кўчаси;
  • Шаҳрисабз кўчаси (Шота Руставели кўчаси давоми);
  • Амир Темур шоҳкўчаси;
  • Янги Сергели кўчаси.

Иккинчи босқич:

  • Махтумқули кўчаси;
  • Мирзо Улуғбек — Феруза — Юзработ кўчалари.

Учинчи босқич:

  • Лутфий ва Муқимий кўчалари;
  • Нурафшон кўчаси.

Тўртинчи босқич:

  • Қоратош — Кўкча Дарвоза кўчалари;
  • Кичик ҳалқа йўли — Паркент кўчаси.

brt, автобуслар, ажратилган йўлак, тошкент, шавкат мирзиёев, шавкат умурзоқов

Лойиҳанинг умумий қиймати 110 миллион долларга баҳоланмоқда. Бутун линия узунлиги 57,5 км бўлади.

Яқинда пойтахтга 202 та янги электробуслар келтирилганди, улар тез орада фойдаланишга топширилади.