14 октябрь куни Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округига қарашли «Каттақўрғон» полигонида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбайжон мудофаа вазирликлари бўлинмалари иштирокида кенг кўламли ҳарбий машғулотлар бошланди.
Минтақавий қўшма машғулотлар «Бирлик-2025» деб номланади. Уларнинг асосий мақсадлари жаҳон миқёсида тобора кучайиб бораётган геосиёсий таранглик ва инқирозлар, шунингдек, янги таҳдид ва чақириқлар юзага келган шароитда ҳарбий ҳамкорлик ва шерикликни мустаҳкамлашдан иборат, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати Gazeta’га.

Машғулотлар артиллерия, учувчисиз учиш аппаратлари, зирҳли техника ва бошқа қуроллардан фойдаланган ҳолда жанговар тайёргарлик миссияларини ўз ичига олади.
Бундан ташқари, Самарқандда Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон мудофаа вазирларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтади.
