• Пт. Ноя 7th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

15 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta


«ТДТ+», Туркиянинг минтақавий амбициялари ва ташкилотнинг ривожланиш истиқболлари. Экспертлар — ТДТнинг Габала саммити ҳақида

Габалада ўтган ТДТ саммити ҳамкорликнинг янги босқичи — «ТДТ+» форматининг ишга туширилишини белгилаб берди. Gazeta суҳбатлашган экспертларнинг фикрича, у минтақанинг иқтисодий ва сиёсий автономиясини мустаҳкамлаши мумкин, аммо Анқара ва бошқа ҳамкорлар ўртасида манфаатлар мувозанатини талаб этади.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳни қабул қилди. Шунингдек, Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. «Ўзбекистон ривожига катта ҳисса қўшаётган саудиялик ҳамкорларимизни биз доим юксак қадрлаймиз», — деди президент.


дайжест

Саида Мирзиёева ЕТТБ президенти билан Қорақалпоғистондаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Лондонда ЕТТБ президенти Одил Ренауд-Бассо билан аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, ирригация, «яшил» иқтисодиёт, Қорақалпоғистонни ривожлантириш каби соҳалардаги лойиҳаларни муҳокама қилди.


дайжест

МДҲ мамлакатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Самарқандда учрашув ўтказади

Самарқандда МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари, махсус ва разведка хизматлари раҳбарларининг йиғилишлари бўлиб ўтади. Улар минтақавий ва глобал хавфсизликни таъминлаш бўйича вазифалар ҳамда ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилади.


дайжест

Президент Тошкентнинг янги халқаро аэропорти қурилишига старт берди. Биринчи босқич 2,5 млрд долларга баҳоланмоқда

Президент 1300 гектар майдонда Тошкентнинг янги халқаро аэропорти қурилишини бошлади. Лойиҳа тўрт босқичдан иборат бўлади. Қиймати $2,5 млрд бўлган биринчи босқич аэровокзал комплекси ва аэродром қурилишини ўз ичига олади. Ҳамкорлар сифатида Саудия Арабистони, Япония ва Корея компаниялари танланди.


дайжест

Ўзбекистонда 10 та хусусий клиника лицензиясиз хизматлар кўрсатаётгани аниқланди

Рақобат қўмитаси ўрганишларида 10 та хусусий клиникада лицензиясиз хизматлар кўрсатилаётгани маълум бўлди. 7000 дан ортиқ тиббиёт муассасасида ўтказилган текширувларда пешлавҳалар, давлат тилидаги маълумотлар ва нархномаларнинг йўқлиги билан боғлиқ қоидабузарликлар ҳам аниқланди.


дайжест

ОТБ Ўзбекистонда институционал ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 500 млн доллар кредит ажратади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга давлат сектори самарадорлигини ошириш, давлат корхоналари бошқарувини модернизация қилиш ва ЖСТга аъзо бўлишга тайёргарлик кўришга қаратилган иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион доллар миқдорида кредит ажратишни маъқуллади.


дайжест

UzBAT давлат акциялар пакети хорижий инвесторга 22,3 млн долларга сотилди

Британиянинг BAT Uzbekistan Investment компанияси Ўзбекистоннинг UzBAT тамаки компаниясидаги 2,6 фоиз улушини 22,3 млн долларга сотиб олди. Компания акцияларни сотиб олишда ўзининг имтиёзли ҳуқуқидан фойдаланган.


дайжест

Тошкентдаги автобуслар учун махсус йўлаклар (BRT) қайси кўчаларни қамраб олади? Рўйхат

Дастлаб Шота Руставели кўчасида жорий этилган BRT автобус тезкор транзити тизими Тошкентнинг яна тахминан 10 та кўчасини қамраб олади. 110 млн долларлик лойиҳани 2030 йилгача якунлаш режалаштирилмоқда, тармоқ узунлиги эса 57,5 км ни ташкил қилади.


дайжест

Қамчиқ довонида 90 гектарли дам олиш мажмуаси қурилади

Қамчиқ довонининг Наманган қисмидаги 90 гектар майдонда канатли дам олиш мажмуаси қурилади. Лойиҳа Doppelmayr / Garaventa Австрия-Швейцария компанияси томонидан амалга оширилади.


дайжест

Ўзбекистонда намунавий маҳалла, туман ва шаҳарлар ташкил этишга 7 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади

Ўзбекистонда 33 та туман ва шаҳарни намунавий шаҳарга айлантириш учун 2,3 трлн сўм, 330 та намунавий маҳалла учун 1,7 трлн сўм ажратилади. Ҳудудларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминловчи драйвер лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча 2 трлн сўм йўналтирилади.


дайжест

Маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси 5 минг кв.гача давлат мулкини аукционга чиқара олади

Ўзбекистонда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчисига бўш турган 5 минг квадрат метргача давлат мулкини аукционга чиқариш ваколати берилди. Сотувдан тушган маблағнинг 70 фоизи маҳалланинг ўзида қолиб, инфратузилмага сарфланади, деди президент.


дайжест

Тошкентда юқори синф ўқувчиси велосипед учаётган 9 ёшли болани тепди

Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги мактабда 9-синф ўқувчиси келишмовчилик оқибатида велосипед учаётган 3-синф болани тепди. Жабрланувчининг тишлари тушди, шунингдек, бошқа аъзолари жароҳатланди, хусусан, лаби йиртилди. Ҳужумчининг онаси маъмурий жавобгарликка тортилди.


дайжест

Президент маҳаллаларда ихтисослашувни охирига етказишни буюрди

Жорий йилда маҳалла банкирлари ва ҳоким ёрдамчиларига 6,5 трлн сўм ресурс ажратилган бўлса-да, айрим ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш кўрсаткичлари паст. Президент барча маҳаллаларда ихтисослашувни тўлиқ якунлаш вазифасини қўйди.


дайжест

«Одамлар тўй қилаётган экан, демак, дунёда ҳаммаси яхши». «Ўзэкспомарказ» рамзига айланган мозаика тарихи

Пойтахтдаги «Ўзэкспомарказ»да «Тўй» номли панно бор — бу мозаикалари Тошкент визуал хотирасининг бир қисмига айланиб улгурган Дилмурод Юсуповнинг энг эътиборга молик ва рамзий асари. Gazeta рассом билан унинг ижод йўли, асарлари ва шаҳар муҳитида монументал санъатнинг ўрни ҳақида суҳбатлашди.


дайжест

Самарқанд вилоятида 3-синф ўқувчисини калтаклаган мактаб ходимаси ишдан бўшатилди

Самарқанддаги мактабда ўқувчини калтаклаган кадрлар менежери ишдан ҳайдалди. Аёл фарзанди билан жанжаллашган ўқувчининг синфига бориб унга қўл кўтарган. Айни пайтда ҳолат суд тартибида кўриб чиқилмоқда.


дайжест

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган беш нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Россиянинг Челябинск вилоятида ота-она қарамоғисиз қолган 2 ёшдан 17 ёшгача бўлган беш нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Улар Ўзбекистон бош консулхонаси ходимлари томонидан 11 октябрь куни «Екатеринбург — Тошкент» авиарейси орқали мамлакатга кузатиб қўйилди.


дайжест

UzAuto Motors янгиланган Cobalt нархларини эълон қилди

3 ноябрдан бошлаб Chevrolet дилерлик марказларида Cobalt`нинг янгиланган версияларини сотувга чиқаради. Компанияга кўра, янги Cobalt Style MCM 156 млн 100 минг сўм, Cobalt Midnight MCM 165 млн 200 минг сўм нархда сотилади. Автомобилнинг мавжуд комплектациялари нархлари ўзгаришсиз қолади.


дайжест

Математика фани олимпиадаси жавоблари тарқалиб кетди. Олимпиада қайта ўтказилиши маълум қилинди

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги математика фани бўйича ўтказиладиган олимпиада саволларига жавоблар тарқалиб кетганини тасдиқлади. Агентлик олимпиада қайта ўтказилишини маълум қилди. Ҳолатга сабабчи шахслар эса жавобгарликка тортилади.


дайжест

Ўзбекистонда биринчи инклюзив касбий таълим дастурлари йўлга қўйилди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Халқаро инклюзив ҳаб томонидан биринчи инклюзив касбий таълим дастурлари йўлга қўйилди. Дастлабки босқичда учта дастур: Backend дастурлаш, Fashion дизайн ва дастгоҳли рангтасвир мавжуд.


дайжест

Россияда роумингдаги SMS ва мобил интернет хизматлари вақтинча ишламаяпти

Россия ҳудудида бўлган Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар мобил операторлари абонентлари ҳозирча роумингда SMS ва мобил интернет хизматларидан фойдалана олмаяпти. Мазкур ҳолат мамлакатда жорий этилган чекловлар билан боғлиқ.


дайжест

Ўзбекистонда рақамли соғлиқни сақлаш платформаси яратиляпти. У нимани ўзгартиради?

Ўзбекистонда ягона рақамли соғлиқни сақлаш платформаси яратиляпти. Uzinfocom’нинг соғлиқни сақлашни рақамлаштириш бўйича директори Руслан Султонов Ucast подкастида платформа жорий этилгач, аҳоли ва соҳани қандай ўзгаришлар кутаётгани ҳақида сўз юритди. Gazeta суҳбатнинг асосий қисмларини келтиради.


дайжест

Қашқадарёда бемор аёлнинг вафот этишига сабаб бўлган ҳамшира 2 йилга қамалди

Қашқадарё вилоятида ҳамширанинг хатоси туфайли бемор вафот этди. Ҳамшира яшаш хонадонига соғлигида муаммо билан келган аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Сўнг қўшимча дорилар аралашмасини томирига юборган. Тез ёрдам етиб келгунича бемор вафот этган. Ҳамшира икки йилга озодликдан маҳрум қилинди.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Шота Руставели кўчасида ташкил этилган BRT тизимини кўздан кечирди

Ўзбекистон президенти Тошкентнинг Шота Руставели кўчасида ташкил этилган BRT тизимини кўздан кечирди. Лойиҳа қиймати қиймати 19,2 млн доллар бўлган. Давлат раҳбари, шунингдек, Тошкентда бундай йўлакларини узайтириш, шаҳар атрофида транспорт боғламалари ташкил этиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.


дайжест

Ўзбекистонга сайёҳлар ташрифи 12,5 фоизга кўпайди

Ўзбекистонга 2025 йил 9 ойида 8,6 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрган. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 12,5 фоизга кўп. Мамлакатга апрель ойидан бошлаб ҳар ойда 1 миллиондан ортиқ турист келмоқда.


дайжест

Йил бошидан бери 155 нафар қиз эрта турмушга берилган — соғлиқни сақлаш вазири

Ўзбекистонда 2025 йилнинг 9 ойида 155 нафар 15−17 ёшдаги қиз эрта турмушга берилгани аниқланган. Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров эрта турмуш билан бирга қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳолатлари давом этаётганини таъкидлади. У шулар бўйича тарғибот ишлари ўтказилишини маълум қилди.


дайжест

Оммабоплик — барча учун қулайлик масаласи. Канадалик мутахассис — фикрлаш тарзига айланган инклюзив дизайн ҳақида

Ногиронлиги бўлганлар учун яратилган ечимлар барчанинг ҳаётини қулайлаштиради. Кўпчиликда вақт ўтиши билан ҳаракатчанлик, хотира, кўриш, эшитиш қобилияти пасаяди. «Инклюзив дизайн фикрлаш тарзи сифатида» ёндашуви айнан шуни ҳисобга олади, бунда оммабоплик тамойиллари жараёнга бошиданоқ сингдирилади.


дайжест

Италия Ўзбекистондан 3500 нафар ўрта тиббиёт ходимини ишга жойлаштиради

2026 йилда Ўзбекистон Италияда ишга жойлаштириш учун 3500 нафар ўрта тиббиёт ходимини тайёрлайди. Пилот лойиҳа аллақачон бошланди — Тошкент ва Самарқанддан 10 нафар мутахассис Италия клиникаларида иш бошлади, улар тилни ўрганади ва маҳаллий соғлиқни сақлаш тизимига мослашади.


дайжест

Украинадаги урушда Россия томонидан қатнашган ва буни яшириш учун паспортини йиртиб ташлаган фуқаро 3 йил 1 ойга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судида Украинадаги урушда Россия томонидан қатнашган 40 ёшли фуқаро 3 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилинди. У Луганск ва Донецкда Россия армияси сафида хизмат қилган, сўнг буни яшириш учун паспортини йиртиб ташлаган ва Россия фуқаролигини олган.


дайжест

Европа ва Марказий Осиёда болаларнинг учдан бир қисмига жисмоний жазолар қўлланмоқда — ЮНИСЕФ

Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида деярли ҳар учинчи бола уйда жисмоний жазога дучор бўлади ва болаларнинг деярли учдан икки қисми психологик тажовузга йўлиқади, дейилади ЮНИСЕФнинг янги ҳисоботида. Ўзбекистонда жисмоний жазо 1 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларнинг 29 фоизига нисбатан қўлланади.


дайжест

Башар Асад ҳукумати қотилликларни беркитиш учун оммавий қабрларни яширинча кўчиртирган — Reuters суриштируви

Сурия собиқ президенти Башар Асад ҳукумати 2 йил давомида минглаб жасадларни оммавий қабрларнинг биридан узоқ чўлдаги махфий жойга кўчириш бўйича яширин операция ўтказган, деб ёзди Reuters. Операция мақсади Асад ҳукуматининг жиноятларини яшириш ва унинг обрўсини тиклашга ёрдам бериш бўлгани айтилди.


дайжест

Буюк Британия «Роснефть» ва «Лукойл»ни санкциялар рўйхатига киритди

Буюк Британия «стратегик ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган соҳада бизнес юритиш орқали Россия ҳукуматини қўллаб-қувватлаётгани учун» «Роснефть» ва «Лукойл»га қарши санкциялар жорий этди. Бу қора рўйхатга киритилган жисмоний ва юридик шахсларнинг активлари Британияда музлатиб қўйилишини англатади.


дайжест

ЖССТ Ҳиндистонда йўталга қарши заҳарли сироплар тарқалганидан огоҳлантирди

ЖССТ Ҳиндистон компанияларининг шамоллаш ва йўталга қарши учта сиропи хавфли экани ҳақида огоҳлантирди. Уларда рухсат этилган меъёрдан деярли 500 баравар юқори концентрацияда диэтиленгликоль аниқланди. Ҳиндистонда камида 20 нафар бола вафот этди. Ўзбекистонда бу препаратлар рўйхатдан ўтказилмаган.


дайжест

Европа Иттифоқи киришда янги рўйхатга олиш тизимини жорий қилди

Европа Иттифоқи мамлакатларида кириш/чиқишда янги рўйхатга олиш тизими ишга туширилди — Entry/Exit System. У блок аъзоси бўлмаган мамлакатларнинг қисқа муддатга ташриф буюрган фуқаролари биометрик маълумотларини тўплайди ва хорижга чиқиш паспортларидаги штамплар ўрнини босади.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *