• Пт. Ноя 7th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Наманганда «хорижга ишга юборувчи» фирибгарлар ушланди


Наманган шаҳрида хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро М.А. фуқаролар М.С. ва А.К.нинг ишончига кириб, 2 000 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ишга юборишини айтиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.

Бошыа бир ҳолатда эса фуқаро Р.М. фуқаро М.Б.ни 40 млн сўм эвазига Словакия давлатига ишга юбориши учун келишилган пуллар ҳисобидан 600 АҚШ доллари ва 2,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *