Ўзбекистонда мактаблардаги кузги таътил 4 ноябрь, сешанбадан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, амалдаги тартибга кўра, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун кузги таътил 2025 йил 4 ноябрдан бошланади ва 9 ноябрь, душанбага қадар давом этади.

II чорак дарс машғулотлари 10 ноябрдан бошланади.