Тошкент шаҳридаги Тарас Шевченко кўчасида гастрономик-кўнгилочар фестивал ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларнинг бир қисмида транспорт воситалари ҳаракати чекланади, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги.
16 октябрь соат 16:00 дан 20 октябрь соат 07:00 гача қуйидаги йўллар ёпилади:
- Тарас Шевченко кўчасининг Фидокор кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача;
- Саййид Барака кўчасининг Ойбек кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача.
Ҳокимлик ноқулайликлар учун узр сўраб, кўрсатилган даврда муқобил йўналишлардан фойдаланишни тавсия қилди.
