Пойтахтнинг Миробод туманида транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Тарас Шевченко кўчасида гастрономик-кўнгилочар фестивал ўтказилиши муносабати билан:
— Тарас Шевченко кўчасининг Фидокор кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача;
— Саййид Барака кўчасининг Ойбек кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисм 16 октябр соат 16:00 дан 20 октябр соат 07:00 гача барча транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.
«Кўрсатилган даврда муқобил йўналишлардан фойдаланишингизни тавсия этамиз«, дейилади Миробод тумани ҳокимлиги хабарида.