«Ҳафтасига 7 кун, кунига 18−20 соат ишлайдиган ҳукуматни фақат Ўзбекистон ва Саудияда кўрдим» — Vision Invest раҳбари
Саудия Арабистонининг Vision Invest компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян президент Шавкат Мирзиёев билан ишончли ҳукумат ва фидойи жамоа ишлаётганини қайд этди. У президентга «бошқарув ҳамда шаффофлик асосида» олдинги оғир меросни орқада қолдирганини, янги тарих яратганини таъкидлади.

Янги Тошкент аэропорти Янгийўл шаҳридан 7 км шарқда қурилади. Локация
Тошкентнинг бўлажак янги аэропорти Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманларидаги 1310 гектар майдонда қурилади. Gazeta хариталарни ўрганиб чиқди ва қуриладиган объект Янгийўл шаҳридан тахминан 7 км шарқда жойлашганини аниқлади. Янги аэропорт учун барқарор авиаёқилғи ишлаб чиқарилади.

ХВЖ Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш ва инфляция тезлашишини прогноз қилди
ХВЖга кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 6,8% даражасида бўлиши кутилмоқда, инфляция эса Марказий банк прогнози (8,7%)дан ошиб, 9,1% ни ташкил этиши мумкин. 2026 йил учун ҳам прогноз яхшиланган: ўсиш илгари тахмин қилинган 5,8% ўрнига 6 фоиз бўлиши кутилмоқда.

Жаҳон банки Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун $800 млн кредит ажратади
Жаҳон банки Ўзбекистонга ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 800 млн долларли имтиёзли кредитларни маъқуллади. Кам таъминланганларга газ ва электр учун компенсация тўловини 270 минг сўмдан 1 млн сўмга ошириш, аёлларни иш жойида тазйиқ ва камситишлардан ҳимоялаш, телекоммуникация шулар жумласидан.

Самарқандда 18 кг кумушнинг ноқонуний савдоси тўхтатиб қолинди
Самарқандда 3 нафар шахс 18 кг энг юқори пробали кумушни жами 21 минг долларга сотишга уринди. ДХХ тезкор тадбирида улар қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда қимматбаҳо металлнинг келиб чиқиш манбаси аниқланмоқда.

Газ таги билан йўқ — Қумқўрғон ҳокими газ йўқлигини айтиб, аҳолига тезак ёқишни маслаҳат берди
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов йиғилишларнинг бирида газ йўқлиги айтиб, аҳолига тезак ёқишни маслаҳат берди. «Тезак чалмаларни йиғиб, босиб, қишда иккита ташлаб қўйса бўлади-ку. Ҳамма газ-газ деб қолди. Газнинг таги бўлса қани, йўқ-да шу газ!» — дейди ҳоким.

Қашқадарёда ишга жойлаштириш эвазига аёлга жинсий алоқа таклиф қилган мактаб директори ишдан олинди
Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги 17-мактаб директори ишга жойлаштириш эвазига аёлга жинсий алоқа таклиф қилгани учун вазифасидан озод этилди.

Автомактабни битирганларга ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади
Ўзбекистонда ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича таълимни тугатиб, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган номзодларга ўқув ташкилоти томонидан таълимни битирганлик ҳақида ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади. Гувоҳномалар учун йиғим ундирилмайди.

Оксфорд университетида ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўргатилади
Оксфорд университетининг «Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари» факультетида ўзбек ва эски ўзбек (чиғатой) тиллари ўрганилади. Бу Оксфордда ўзбек тилини ўрганиш бўйича Ўзбекистон томонидан давлат даражасида қўллаб-қувватланган биринчи дастурдир.

Бухорода суд архиви мудири судланувчининг жазосини енгиллаштириб бериш учун пора олганликда гумонланиб ушланди
Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг архив мудири жиноят иши бўйича судланувчига жазони енгиллаштириб бериш эвазига 700 доллар талаб қилганликда гумонланмоқда. У тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланди.

Андижондаги корхона тупроқни ноқонуний қазиб олиб, табиатга қарийб 32 млрд сўм зарар етказгани аниқланди
Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги корхона ўзига ажратилган ҳудуддан ташқаридаги майдондан ноқонуний равишда тупроқ қазиб олиб, табиатга 31,9 миллиард сўм зарар етказгани аниқланди. Корхонага 7,7 миллиард сўм миқдорида компенсация тўлови ҳисобланди. Ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилди.

Ўзбекистонда илк бор «Ҳалол» халқаро аккредитациясига эга сертификатлаштириш органи ташкил этилди
Ўзбекистонда илк бор «Ҳалол» халқаро аккредитациясига эга сертификатлаштириш органи ташкил этилди. UzTest қошидаги Ҳалол сертификатлаштириш идораси Туркия ваколатли идораси томонидан аккредитациядан ўтди. Ҳукуматнинг февралдаги қарорида «Ҳалол» сертификатлаш органлари ташкил этиш белгиланган эди.

Тошкентда хусусий клиника ходимлари беморга жисмоний куч ишлатгани юзасидан ИИББ текширув олиб бормоқда
Тошкентда гиёҳвандлик ва спиртли ичимликларга ружу қўйган шахсларни даволашга ихтисослашган хусусий клиникада беморга нисбатан куч ишлатилгани юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Ҳолат юзасидан фуқаро ва унинг яқинлари томонидан ИИОга мурожаат қилинмаган.

Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади
Ўзбекистондаги мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланиб, 9 ноябрга қадар давом этади. II чорак дарс машғулотлари 10 ноябрдан бошланади.

Мушуккушлик ва тарихий тафаккур. «Тарих: ўта қисқа таништирув» китобидан парча
«1000 китоб» лойиҳаси ўзбекчага ўгирган китобларнинг илк туркуми тез орада тақдим этилади. Муҳим воқелик олдидан Gazeta таржима қилинган китоблар ҳақида ахборот беради. Навбатдаги материал — Жон Арнолднинг «Тарих: ўта қисқа таништирув» китоби ҳақида (китобдан бир парча ҳам ҳавола этилади).

Тошкентдаги 68-сонли автобус энди Food Сity’гача бормайди
Тошкент шаҳридаги 68-сонли автобус ҳаракати қисқартирилди — энди у Food Сity савдо марказигача бормайди. Йўналиш Қўйлиқ деҳқон бозори — Чорсу савдо маркази оралиғида ҳаракатланади.

Тошкентдаги Саййид Барака ва Тарас Шевченко кўчаларининг бир қисми 3 кунга ёпилди
Гастрономик-кўнгилочар фестивал ўтказилиши сабабли пойтахтнинг Саййид Барака ва Тарас Шевченко кўчаларининг бир қисмида 3 кунга транспортлар ҳаракати чекланди.

2023 йилда Наманган вилоятида бола ўғирлаганлардан бирига нисбатан суд ҳукми ўз кучида қолдирилди
2023 йили Наманганда 4 киши ўқувчини ўғирлаб, унинг отасидан 300 минг доллар талаб қилган. Кейинчалик бола озод этилган. Ташкилотчи 17 йилга, қолган иштирокчилар эса 7 йилдан 11 йилгача озодликдан маҳрум этилган. Яқинда маҳкумлардан бирининг ҳукмни қайта кўриб чиқиш аризаси қаноатлантирилмади.

ИТИМ: Фарғона Марказий Осиёнинг барқарор ўсиш марказига айланмоқда
Аввал геосиёсий нозик зона бўлган Фарғона водийси ҳозирда иқтисодий ривожланишнинг юқори суръатларига эришмоқда, дея маълум қилди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази. Сўнгги 8 йилда водийнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти қарийб 4 баробар ўсди ва унинг мамлакат ЯИМдаги роли 1/5 қисмига яқинлашди.

Жанубий Корея ўзбекистонлик мавсумий ишчиларни E-8 визаси бўйича қабул қилишни тиклайди
Жанубий Корея яна Ўзбекистон фуқароларини мавсумий ишлар учун E-8 визаси билан қабул қилади. Миграция агентлиги ва Кёнсан-Намдо провинцияси маъмурияти ўртасида қишлоқ хўжалиги бўйича саккиз ойлик шартномалар асосида Тошкент вилоятидан ишчилар ёллаш бўйича келишув имзоланди.

Маҳаллалар мусиқаси. Рэпер Shaka билан Нуробод бўйлаб сайр
Gazeta ва Yandex Music «Маҳаллалар мусиқаси» лойиҳасини давом эттиради. Бу сафар рэпер Shaka билан бирга Оҳангарон туманидаги Нуробод шаҳарчасини айландик. У билан ўзбек рэпи, сўкиниш ва ҳақоратли сўзлари бор матнлар, тўйлар мусиқа саноатига қанчалик таъсир қилаётгани ва Нуробод ҳақида гаплашдик.

Россияда 2030 йилгача бўлган миграция сиёсати тасдиқланди. Асосий жиҳатлар
Россияда 2026−2030 йилларга мўлжалланган миграция сиёсати концепцияси тасдиқланди. Ўзгаришлар орасида мактабларга бормайдиган чет эллик болалар сонини камайтириш, шунингдек, мигрантларнинг ишламайдиган ва ўқимайдиган оила аъзоларининг Россияда бўлишини чеклаш бор.

Покистон ва Афғонистон вақтинчалик сулҳ тузишга келишиб олди
Покистон ва Афғонистон яқин 48 соат ичида ўт очишни тўхтатишга келишиб олди. Бир кун аввал томонлар ўтган дам олиш кунларида бошланган ва тинчиган чегарадаги тўқнашувларни қайта бошлаганди.

Трамп МРБга Венесуэлада махфий операциялар ўтказишга рухсат берди
АҚШ президенти Дональд Трамп Марказий разведка бошқармаси (МРБ)га Венесуэла ҳудудида махфий операциялар ўтказишга рухсат берганини тасдиқлади. У, шунингдек, Оқ уй наркокартелларга зарба бериш учун бу мамлакатда қуруқликдаги операцияларни ўтказиш имкониятини кўриб чиқаётганини айтди.

Франция парламенти Себастьен Лекорню ҳукуматига қарши ишончсизлик вотумларини рад этди
Франция парламенти қайта тайинланган бош вазир Себастьен Лекорнюнинг ҳукуматига ишончсизлик вотуми билдириш учун етарлича овоз тўплай олмади. У социалистларга ён беришга ва президентнинг пенсия ислоҳотини тўхтатишга ваъда беришга мажбур бўлди.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!
