Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 16 октябрь куни ҳайдовчи йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларни уриб юборди, деб хабар берди вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.
Соат 12:30 атрофида Марғилоний кўчасида Nexia 1 ҳайдовчиси (1998 й.т.) 33-сонли умумтаълим мактаби олдидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 3 нафар ўқувчини уриб юборган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида 1 нафар ўқувчи даволаниш учун шифохонага юборилган, 2 нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга фадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
