• Пт. Ноя 7th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«Ҳеч ким жавобгарликни ўз зиммасига олишни хоҳламаяпти». Юнусободда турар жой биносига бириктирилган террасани буза олишмаяпти


Август ойида Gazeta Юнусобод 8-массивида гастрокўча яратиш жараёнида 29-турар жой биносига туташ қилиб биринчи қават деразалари даражасида терраса қурилгани ҳақида ёзганди (материал рус тилида).

Охирги икки ой давомида аҳоли қурилиш, ёнғин хавфсизлиги ва санитария нормалари, шунингдек, шахсий ҳуқуқлар бузилиши шикоятлари ва террасани демонтаж қилиш илтимослари билан турли идораларга мурожаат қилди. Бунга фақат расмий хатлар ва сукут билан жавоб берилди.

Тошкент шаҳри қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги инспекцияси сентябрь ойидаги такрорий мурожаатга ҳам худди аввалгидек хат билан жавоб қайтарди. Унда ободонлаштириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри маҳаллалари инфратузилмасини ривожлантириш ва аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги махсус қарорига мувофиқ амалга оширилаётгани таъкидланган.

«Юнусобод туманидаги 8-мавзеда айрим кўчаларни «гастрономик кўча»га айлантириш, пиёдалар ҳаракатини яхшилаш, аҳолига хизмат кўрсатиш учун инфратузилмани яратиш мақсадида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур участкада мутаҳассислар ва шаҳарсозлик идоралари томонидан тасдиқланган режа асосида ишлар олиб борилмоқда. Бунинг аҳоли хавфсизлиги, турмуш шароити, атроф-муҳитга таъсири ўрганилган. Қурилиш ишлари ушбу ҳудудда жойлашган турар жой объектларига зарар етказилишининг олдини олиш шартларига мувофиқ амалга оиширалмоқда», — дейилади хабарда.

Аҳоли ёзма равишда мурожаат қилган ҳеч қайси идора, жумладан, туман ҳокимлиги ҳам турар жой биносига туташ жойда терраса қурилгани бўйича ҳеч қандай изоҳ бермаган.

«Ҳеч ким жавобгарликни ўз зиммасига олишни хоҳламаяпти. Улар [туман] ҳокимига қарши чиқишдан қўрқишади», — дейди №29 бинода яшовчи Ольга Смолянинова.

Юнусобод тумани 8-мавзеси Қулоқтепа кўчасида ободонлаштириш ишлари ўтган йилнинг декабрь ойида бошланганди. Биринчи босқичда ишчилар брусчаткаларни қайта ётқизди, шунингдек, хиёбон ҳосил қилди ва у баҳорда кенгайтирилди. Янги кўча чироқлари, аркалар, ҳожатхоналар ўрнатилди.

Муаммолар июнь ойи охирида, 29-сонли бинога туташган олд боғлар ўрнига металл панжарали терасра қурилиши бошланганида юзага келди. Уланма объект биринчи қаватни ертўлага айлантириб, хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳимоясиз ҳолга келтирди, хонадонлар эгаларининг шахсий ҳаётини бузди — хоналар кўчадан яққол кўриниб туради.

Қоплама қолган дарахтларнинг сувга киришини тўсиб қўйди — баъзилари аллақачон қуримоқда. Ойналар остида чиқиндилар тўпланмоқда. Дренаж тизимлари йўқ, бу ёмғир пайтида квартирада сув тўпланиши ва намлик пайдо бўлишига олиб келмоқда.

гастрономик кўча, ободонлаштириш, юнусобод, тошкент шаҳри ҳокимлиги

Бино аҳолиси ҳеч ким уларга терасса қуриш режалари ҳақида хабар бермаганидан норози:

«Улар оғзаки тарзда кўчани ободонлаштиришга ваъда берганди, лекин бунинг ўрнига розилигимизсиз „эстакада“ қуришди. Ҳеч қандай йиғилиш, овоз беришсиз — биздан сўраб ўтирмай, тайёр қилишди. Жуда тез қуришди — орқага қарашга ҳам улгурмадик».

Одамлар аста-секин деразалари остида нима содир бўлаётганидан хабардор бўлди. Дастлаб улар ишчилардан Қулоқтепа кўчасини 24/7 ишлайдиган гастрономик кўчага айлантириш режалаштирилаётганини билиб олишди. Июль ойида аҳоли Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Дониёр Юсупов ва ўзини ҳоким ёрдамчимиз деб таништирган икки шахснинг олдига борган. Улар террасада одамлар ўтириши учун столлар қўйилишини айтган, қурилишдан норози аҳолининг ғазабига жавобан эса «хонадонларини сотишни» маслаҳат берган.

Август ойида ҳам, материал тайёрланаётганда ҳам, октябр ойида ҳам Gazeta мухбири на туман ҳокимлиги матбуот хизмати, на ҳокимнинг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Дониёр Юсупов билан боғлана олди.

Аҳолининг сўзларига кўра, воқеа жойига етиб келган туман ҳокимлиги вакиллари Юнусободнинг 8-мавзесида гастрокўча лойиҳаси доирасидаги ишлар Тошкент шаҳри ҳокимининг кўрсатмаси асосида олиб борилаётганини тушунтирган.

«Буйруқ пойтахтнинг барча аҳолиси ва меҳмонлари учун қулай ва хавфсиз сайр ҳудудини яратишга тааллуқли. Тошкент шаҳри ҳокимлиги турар жой бинолари деразалари даражасида аҳоли учун ноқулайлик туғдираётган сайр террасасини қуриш бўйича тўғридан-тўғри топшириқ бермаган», — дейилади шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

Gazeta’га маълум бўлишича, сентябрь ойи бошида Тошкент ҳокими Юнусобод тумани ҳокимлигига терраса даражасини пасайтириш бўйича оғзаки кўрсатма берган. Кўрсатма бажарилгани йўқ.

Бино аҳолисининг фикрича, терассани тушириш ечим эмас, бу уларнинг ҳаётини қулай ёки хавфсизроқ қилиб қўймайди. Улар уланма бинони тўлиқ бузиш ва унга туташ ҳудудда яшил майдон яратишни талаб қилмоқда.

Gazeta вазиятни кузатишда давом этмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *