Тошкент шаҳридаги 68-сонли автобус йўналиши 17 октябрь кунидан бошлаб Food Сity савдо марказигача бормайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси хабар қилди.

Бунга Бектемир йўли ва Катта ҳалқа йўли кўчалари кесишмасида йўл иншооти қуриш ишлари олиб борилиши сабаб ҳосил бўлаётган тирбандлик сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Бошқарма қайд этишича, тирбандликлари сабабли айрим йўналишларда қатнов ва ҳаракат оралиқлари узаймоқда.

Эндиликда 68-сонли автобус йўналиши Қўйлиқ деҳқон бозори — Чорсу савдо маркази оралиғида ҳаракатланади.

Бошқарма ҳозирда Қўйлиқ бозори — Food Сity оралиғида 68-сонли йўналишга муқобил равишда 39, 45, 93 ва 128-сонли автобус йўналишлари қатнаётганини эслатиб ўтган.