Жорий ҳафта охирига келиб Қорқалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва тоғларда ҳаво ҳарорати +2 даражагача пасаяди.
Ўзгидрометга кўра, 18-19 октябрь кунлари республикага навбатдаги салқин ҳаво кириб келиши кутиляпти.
Ушбу кунлари тонгда республиканинг шимол ва тоғларида ҳаво ҳарорати ноль даражага жуда яқинлашиши, бошқа ҳудудларда эса суткалик ҳарорат минимумлари +5…+10 даража орқалиқда тебраниши маълум қилинган.
«Жорий синоптик жараён ҳам кўп эҳтимол қуруқ бўлиб, тоғларда бироз ёғинни ташлаб кетади. Албатта, бу каби мавсум ва ҳарорат режимида тоғларда қор ёғиши мумкин», – дейди гидрометеоролог Э.Абдулаҳатов.
Ўзгидромет кейинги вазиятлар ҳақида ҳам ўз прогноз хабарида маълум қилиб, кейинги ҳафта ўрталарига бориб, ҳарорат яна кўтарилиб борилишини хабар қилган.