ФИФА 18 сентябрь куни ўзининг терма жамоалар бўйича рейтингини янгилади. Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси бир поғонага юқорилаб, 1452,34 очко билан 55-ўринда қайд этилди.

ФИФА рейтингида Ўзбекистон. 17 октябрдаги ҳолат.ФИФА рейтингида Ўзбекистон. 17 октябрдаги ҳолат.

Миллий терма жамоа Осиёда Япония (19-ўрин, сентябрдаги рейтингдан ўзгаришсиз), Эрон (21, ўзгаришсиз), Жанубий Корея (22, +1), Австралия (25, ўзгаришсиз) ва Қатардан (52, +2) кейин 6-ўринда бормоқда. Ўзбекистондан сўнг кетма-кет ўринларни Ироқ (57, +1) ва Саудия Арабистони (58, +1) эгаллаган.

Ўзбекистон аввалги рейтинг янгиланган кун — 18 сентябрдан 17 октябргача 0,97 ФИФА очколарини йўқотган. Бу даврда ўзбекистонлик футболчилар Кувайт (2:0) устидан ғалаба қозонди, Уругвайга мағлуб бўлди (1:2).

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингидаги энг юқори натижаси 45-ўрин бўлган. У бу ўринда 2006 йил 22 ноябрдан то 2007 йилнинг 14 февралгача бўлган. Энг паст натижаси эса 1996 йил ноябрь ойида қайд этилган — 119-ўрин.