• Ср. Ноя 12th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда икки хорижлик ҳамкор билан авиаёқилғи – SAF ишлаб чиқарилади


Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида 1500 МВт қувватли иссиқлик электр станцияси ишга туширилди.

Бундан ташқари, Тошкент вилоятида 200 МВт қувватли қуёш фотоелектр станцияси, Бухоро вилоятида ҳар бирининг қуввати 500 МВтдан бўлган иккита ва Қорақалпоғистонда 100 МВт қувватли шамол электр станциялари ишга туширилган.

Шунингдек, йил якунига қадар Паркент туманида йирик энергия сақлаш тизими ишга туширилиши режалаштирилган.

«ACWA Power» билан ҳамкорликнинг яна бир йўналиши кадрлар ва мутахассисларни тайёрлашдир. Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳридаги энергетика коллежида янги таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилди.

Муассасада ўқувчиларга чет тили ўргатилади ва улар нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа мамлакатлардаги «ACWA Power» лойиҳаларига ҳам жалб қилинади», – дейди энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов.

Саудия Арабистонининг «Vision Invest» ва АҚШнинг «Air Products» компаниялари билан янги ҳаво бандаргоҳи учун экологик барқарор авиация ёқилғиси (SAF) ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришилди.

Янги аэропорт эксплуатацияси учун тўлиқ қайта тикланувчи ёқилғи ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, Саудия Арабистонининг «Pemco» компанияси йил охиригача Самарқанд вилоятида қуввати 200 МВт бўлган янги газ-поршенли ИЕС қуриш ишларини бошлайди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *