Аргентиналик сиёсатчи Эрнан Дамиани жонли эфир вақтида вафот этди, деб хабар беради Pagina 12 портали.
Радикал фуқаролик иттифоқи партиясининг 66 ёшли аъзоси теледебат чоғида вафот этди. У тўсатдан ҳушини йўқотиб, йиқилиб тушди.
Шифокорлар уни вақтида қутқара олмадилар.
2022 йилда Британиянинг GenX Радио Суффолк радиостанцияси бошловчиси Тим Гоугх жонли эфирда вафот этганди. У қўшиқ айтаётганда ўзини ёмон ҳис қилди ва кўп ўтмай вафот этди.