«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ Жиззах вилояти Фориш туманидаги Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудида жойлашган «Aydarko‘l Resort» туристик комплексини савдога қўймоқда.
Туристик комплексда меҳмонларни жойлаштириш учун 610 та жой мавжуд:
⦁ икки қаватли меҳмонхона (санаторий): 200 жойга мўлжалланган 100 та хона. Бино умумий майдони 6 638 м2;
⦁ бир қаватли меҳмонхона (хостел): 300 та жой (2 та одамга мўлжалланган 50 та хона, 4 та одамга 25 та хона ва 8 та одамга 12 та хона);
⦁ капсула уйчалар 100 жойга мўлжалланган 40 дона.

Санаторий бўлими физиотерапия, шу жумладан лой билан даволашга ихтисослаштирилган ва Буюк Британиянинг «BTL Medical Technologies» замонавий тиббий ускуналари билан жихозланган.

Шунингдек, туристик комплекс ўз ичига:
⦁ 500 автомобиль учун турар-жой;
⦁ 25х12 м ўлчамидаги очиқ сузиш ҳавзаси;
⦁ мини-футбол, баскетбол, воркаут учун спорт майдончалари;
⦁ болалар ўйин майдончаси;
⦁ 5 Га майдонда пляж (газебо, ётоқ жойлар, зонтлар билан);
⦁ картинг;
⦁ квадроцикллар;
⦁ катер;
⦁ мотор қайиқлар;
⦁ 2 минг дона дарахт ва буталар билан ободонлаштирилган майдонни олади.

Тўлов шартлари: сотув баҳосидан 30%ли аванс, қолган 70% олди-сотди шартномаси имзоланган кундан бошлаб, 3 ой ичида.

Ҳамкорлик шартлари: Зарур ҳолларда инвестор «Ўзмиллийбанк»дан мулк қийматининг 70 фоизини қоплаш учун кредит олиши мумкин.


Қўшимча маълумот олиш ёки учрашув ташкил этиш учун «NBU Invest Group» АЖга қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент ш., Миробод тумани, 95 Я. Ғуломов кўчаси (8-қават).
Телефон: +998 78 148-26-58.
E-mail: info@nbuig.uz
