«Сенинг ҳаракатларинг туфайли кимдир тирик қолганини кўрганингда, барча чарчоқлар йўқолади. Ва, албатта, одамлар миннатдорчилик билдирганида — бу ҳар доим жуда ёқимли, айниқса, «раҳмат»ни беморлардан эшитганингда. Демак, улар чиндан ҳам ўзларини яхши ҳис қиляпти, шу билан бирга, ўзингнинг ҳам кўнглинг кўтарилиб кетади. Бу эса ишни давом эттиришга куч беради», — дейди Нуритдин ака.
«Одамгарчилик, меҳр-мурувват, беморни тушуниш қобилияти ва, албатта, ёрдам бериш истаги — бизнинг ишимизда энг асосийси. Одамларнинг муносабати ҳар хил бўлади: кимдир миннатдорчилик билан қарши олса, кимдир бақириб-чақириб, таъна-дашномлар билан, баъзан ҳатто мушт билан кутиб туради. Лекин биз тушунамиз: буларнинг бари ҳиссиётлар. Одамлар ўз яқинлари учун қайғуради, бизнинг вазифамиз эса уларни сақлаб қолиш учун қўлимиздан келганини қилиш, — деб қўшимча қилади фельдшер Лев Колмаков. — Лекин баъзида шунчаки бу инсон меҳнати эканлигини, биз ҳамма нарсага ҳам қодир эмаслигимизни тушунишларини хоҳлаймиз. Мўъжиза бор, лекин у даражада эмас. Биз ҳам оддий, тирик одамлармиз. Ва яна бир нарса — буни ўқиётган ҳар бир киши ўз саломатлигини кўпроқ эҳтиёт қилсин ва бизга сира иши тушмасин».