• Ср. Ноя 12th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Пойтахтнинг беш туманида ИИБ раҳбарлари алмашди


Тошкент шаҳрининг бешта туманида ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига (ИИО ФМБ)га янги раҳбарлар тайинланди.

Бунгача Юнусобод туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича бошлиқ ўринбосари лавозимида ишлаб келган Акмал Баҳромов Учтепа тумани ИИО ФМБ бошлиғи этиб тайинланди.

Олмазор туманидаги шу каби бошқармани бошқарган Маҳкам Вафоев Юнусобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи этиб тайинланди. Энди унинг ўрнини Иброҳим Ҳасанов эгаллади.

Искандар Рашидов Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ бошлиғи, Улуғбек Аъзамхўжаев эса Бектемир тумани ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *