Андижон шаҳридаги 36-умумтаълим мактабида масъуллар техник спирт истеъмол қилиниши оқибатида заҳарланди, деб хабар бермоқда Daryo.
Маълум қилинишича, 22 октябрга ўтар кечаси мактаб биносида директор ва хўжалик ишлари билан шуғулланадиган уч нафар ходим лабораторияда сақланаётган техник спиртни истеъмол қилган.
Бош прокуратуранинг Gazeta’га хабар беришича, оқибатда мактаб хўжалик мудири ва қоровули вафот этган.
Директор ва яна бир шахс заҳарланиб, оғир аҳволда шифохонага етказилган. Айни пайтда улар шифохонада даволанмоқда, дея қайд этди нашр.
Ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
