• Вс. Дек 7th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси бугун жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди


Ўзбекистон U-17 ёшлар терма жамоаси бугун Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида ўз иштирокини бошлайди.

Биринчи баҳс 5 ноябрь куни Парагвай ёшларига қарши ўтказилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичида J гуруҳига тўғри келган бўлиб, у ерда Парагвай, Панама ва Ирландия жамоалари билан тўқнаш келади.
Парагвайга қарши ўйиндан кейинги баҳс 8 ноябрь куни Ирландияга қарши бўлади, сўнгги гуруҳ учрашуви эса 11 ноябрь куни Панамага қарши ўтказилади.

Бу Ўзбекистон U-17 жамоасининг жаҳон чемпионатидаги тўртинчи иштироки ҳисобланади.
Аввалги мусобақаларда терма жамоа 2011 ва 2023 йилларда чорак финалгача етган, 2013 йилда эса 1/8 финалда ўз иштирокини якунлаган.

Ўсмирлар жамоаси мусобақага турнир учун қуйидаги таркиб билан иштирок этмоқда:

  • Дарвозабонлар: Иброҳим Шокиров, Абдулмалик Анваров, Неъматуллоҳ Рустамжонов
  • Ҳимоячилар: Муҳамммад Ҳакимов, Амирҳон Мурадов, Муҳамммадали Мусаҳанов, Беҳруз Саидмуродов, Муминжон Баҳодирҳонов, Азизбек Абдумуминов
  • Ярим ҳимоячилар: Қаҳрамон Тургунов, Азизбек Эримбетов, Абдусамад Саидов, Муҳамммад Ҳабибуллаев
  • Ҳужумчилар: Садриддин Ҳасанов, Нурбек Сарсенбаев, Сайфиддин Содиков, Жамшидбек Рустамов, Асилбек Алиев
  • Мураббий: Исломбек Исмоилов



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *