5−7 ноябрь кунлари ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши кутилаётгани сабабли Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш эълон қилди.
Хусусан, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари) тоғли ҳудудларда денгиз сатҳидан 2000 м баландликда қор кўчиши хавфи мавжуд.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.
Аввалроқ Ўзгидромет ҳафта ўртасида ҳарорат кечалари 0…-3 даража, шимолда -5 даража совуққача, кундуз кунлари +5…+10 даража илиқ бўлиши кутилаётганини маълум қилганди.
