• Вс. Дек 7th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

АҚШда давом этаётган шатдаун мамлакат тарихидаги энг узоғи бўлди – Gazeta


АҚШ ҳукуматининг шатдауни ўзининг 36-кунини бошлади (материал эълон қилинган вақтда 35 кун 9,5 соат) ва мамлакат тарихидаги энг узоқ давом этгани бўлди, деб ёзмоқда NBC News ва BBC.

Шатдаун Конгресс янги молиявий йил учун бюджетни келиша олмаганидан кейин, 1 октябрда бошланган ва шундан бери давлат хизматларининг бир қисми ишламаяпти. Республикачилар ва демократлар 14-марта янги молиявий йил учун бюджет бўйича келиша олмаган. Баҳсларнинг асосий сабаби соғлиқни сақлаш харажатларидир.

Демократлар 24 миллионга яқин одам фойдаланадиган имтиёзли тиббий ёрдам дастурларини сақлаб қолишни талаб қилмоқда. Республикачилар, ўз навбатида, бу маблағларнинг катта қисми ноқонуний муҳожирларни даволашга кетиши мумкинлигига ишонтирмоқда ва буни солиқлардан нотўғри фойдаланиш билан боғламоқда.

Республикачилар Сенат ва Вакиллар палатасини назорат қилаётган бўлса-да, бюджетни қабул қилиш учун керакли 60 та овозга 7 та овоз етмаяпти.

Президент Дональд Трамп шатдаун тугашини, фақат демократлар ён бериши кераклигини айтган. «Бу ҳал бўлади… Агар демократлар овоз бермаса, бу уларнинг муаммоси», — деган у.

Аввалги рекорд 2019 йил бошида, Дональд Трампнинг биринчи муддати вақтида ўрнатилган эди. Ўшанда шатдаун 34 кун 21 соат давом этган.

Шатаун туфайли 650 минг федерал давлат хизматчиси ҳақ тўланмайдиган таътилга чиққан. Муҳим соҳаларда банд бўлган яна 600 минг киши маош олмасдан ишлашга мажбур бўлмоқда (одатда, шатдаун тугагач, маош ўтиб кетган саналар билан тўлаб берилади).

SNAP орқали федерал озиқ-овқат имтиёзларига таянадиган 42 миллион америкалик эса ноябрь ойида ойлик нафақаларининг атиги ярмини олади.

АҚШ иқтисодиёти шатдаун туфайли ҳар ҳафта деярли 2 миллиард доллар йўқотмоқда.

Агар партиялар яна келиша олмаса, кечикишлар, аэропортлардаги муаммолар ва ходимларнинг маошсиз ишлаши давом этаверади. Жумладан, шатдаундан бир ҳафта ҳам ўтмай — 7 октябрдан АҚШ аэропортларида ҳукумат шатдауни туфайли рейсларнинг оммавий кечикиши бошланган.

Транспорт вазири Шон Даффи`нинг Fox News телеканалига берган интервьюсида агар ҳукумат шатдауни давом этса, АҚШ ҳаво ҳудудининг айрим қисмлари ёпилишига тўғри келиши мумкинлигини айтган. 13 мингга яқин давлат хизматчиси бўлган диспетчерлар тўхташ сабабли маошсиз ишламоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *