Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтаётган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичини ғалаба билан бошлади. 5 ноябрь куни бўлиб ўтган ўйин 2:1 ҳисобида якунланди.

25-дақиқада ўзбекистонликлар майдоннинг рақиб жамоага тегишли қисмида тўпни олиб қўйиб, тезкор қарши ҳужумга ўтди. Азизбек Абдумўминов жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллаб, ҳисобни очди.

Биринчи бўлимнинг қўшиб берилган вақтида (45+2-дақиқа) Абдумўминов дубль қайд этди: ўнг қанотдан узатилган пасдан сўнг дарвоза бурчагига аниқ зарба бериб, Ўзбекистоннинг ҳисобдаги фарқини 2:0 га оширди.

Танаффусдан сўнг Парагвай босимни оширган бўлса, ўзбекистонликлар қарши ҳужумларга таянган ҳолда иккинчи рақамли бўлиб ўйнай бошлади. Жамоа бир қанча хавфли вазиятлар яратди, аммо унумли фойдалана олмади.

89-дақиқада Парагвай пенальтини аниқ амалга оширди, уни Алан Ледесма голга айлантирди.

Ўзбекистон J гуруҳида биринчи турдан кейин иккинчи ўринда бормоқда. Ирландия Панамани 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, пешқадамлик бўлиб турибди. Ёшлар терма жамоаси 8 ноябрь куни соат 20:45 да Ирландия билан, 11 ноябрь куни соат 18:30 да Панама билан ўйнайди.

Ҳар бир гуруҳдан энг яхши иккита жамоа ва учинчи ўринни эгаллаган саккизта энг яхши жамоа 1/8 финалга йўл олади. 2023 йилда Индонезияда ўтказилган аввалги турнир ғолиби Германия чемпионлик титулини ҳимоя қилмоқда.

Статистика

футбол, u-17 жаҳон чемпионати, парагвай

футбол, u-17 жаҳон чемпионати, парагвай

Видео

YouTube’да томоша қилиш

Фото

футбол, u-17 жаҳон чемпионати, парагвай

футбол, u-17 жаҳон чемпионати, парагвай

футбол, u-17 жаҳон чемпионати, парагвай

футбол, u-17 жаҳон чемпионати, парагвай

футбол, u-17 жаҳон чемпионати, парагвай

футбол, u-17 жаҳон чемпионати, парагвай