Ўзбекистонда 2026 йилда «103» хизматида аҳоли учун «Online-шифокор» консультациялари тизими жорий этилади. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.

Шунингдек, тез тиббий ёрдам хизмати электрон тизимлари шифохоналар ҳамда бирламчи тизим муассасалари билан интеграция қилинади.

Хабарга қўра, мурожаат манзилларига кечикишлар сони 1,1 фоиздан 0,3 фоизга камайган. 2016 йилган буён «103» хизмати шохобчалари сони 818 тадан 1680 тага, Тез ёрдам бригадалари 1648 тадан 2865 тага, битта чақирувга дори-дармон учун ажратилган маблағ эса 750 сўмдан 11 800 сўмга ошган.

Аввалроқ Gazeta шифокорлар жамоаси билан бир кун бирга юриб, вазифаси одамлар ҳаётини сақлаб қолиш бўлган бу инсонлар меҳнати ортида нималар тургани билан танишганди.