• Ср. Дек 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Автомашина олиб қочиб, ИИО ходимини пичоқлаган икки йигитга ҳукм ўқилди


Жорий йилнинг 2 август куни 18 ёшли икки нафар йигит ўзлари Самарқанд шаҳридан йўловчи сифатида минган Cobalt машинасини Сирдарё вилояти ҳудудида ҳайдовчи ҳожатхонага кирганидан фойдаланиб, олиб қочгани ва тўсиб ушлаш режаси бўйича ҳаракат қилиб, уларни тўхтатишга уринган Бўка тумани ИИБ ходимини пичоқлагани ва унинг Matiz машинасини ҳайдаб кетишгани ҳақида хабар тарқалган эди. 

Мазкур шахсларнинг қилмишига доир жиноий иш ЖБ Бўка тумани судида кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, улар ИИО ходимини жароҳатлаб, унинг машинасини ҳам олиб қочиб кетган вақтида Оҳангаронда ЙПХ ходими тўхтатган, аммо улар машинани ходим устига ҳайдаб, у ердан ҳам қочиб кетишган.

ЖБ Бўка тумани суди ҳукми билан жиноятчилардан бири Жиноят кодексининг 25-, 97- ва 267-моддалари билан 9 йил 6 ой, иккинчиси эса шу моддалар билан 15 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. 

 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *