Таълимни ривожлантириш марказига раҳбар тайинланди
Юлия Рисюкова Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказига раҳбар этиб тайинланди. Ҳилола Умарова ўтказган йиғилишда марказ олдидаги вазифалар белгилаб берилди.

Ўзбекистон ва АҚШнинг Ғарбий Виржиния, Мичиган ва Калифорния штатлари ўртасида амалий ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистон ва АҚШнинг ҳудудлараро алоқаларини, жумладан, Ғарбий Виржиния, Мичиган ва Калифорния штатлари билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали ривожлантириш режалаштирилмоқда. Шавкат Мирзиёев ва АҚШ Конгресси вакиллари ишбилармон доираларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этишга келишиб олди.

АҚШ сенатори МО мамлакатлари учун Жексон-Вэник тузатишини бекор қилишни таклиф этди
Сенатор Жеймс Риш АҚШ Конгрессига Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистонга нисбатан Жексон-Вэник тузатишини бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ Марказий Осиё мамлакатларига ўз келажагини ўзи белгилашда ёрдам беришга интилмоқда.

«Марказий Осиё АҚШдан ҳақиқатан ҳам муносиб эътиборни олади» — Сержио Гор
АҚШ давлат котиби Марко Рубио ўз мамлакатининг МО давлатлари билан «муҳим масалалар бўйича миллий манфаатлари бир-бирига мос келишини» айтиб, муносабатларда янги давр бошланишини билдирди. АҚШ махсус вакили Сержио Гор ҳам Трамп маъмурияти Марказий Осиёга кўпроқ эътибор қаратмоқчи эканини айтди.

БАА компаниялари Ўзбекистонда энергия сақлаш тизимларини қуради
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги БААнинг Masdar компанияси билан Навоий вилоятида 300 МВт/600 МВт·соат ва АМЕА Power компанияси билан 200 МВт/800 МВт·соат қувватли 2 та энергия сақлаш тизимини қуриш бўйича шартномалар имзолади.

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш доирасида Канада билан музокараларни якунлади
ЖСТга аъзо бўлиш жараёни доирасида Ўзбекистон Канада ва Панама билан товар ва хизматлар бозорига кириш бўйича музокараларни якунлашга оид протоколларни имзолади. ЖСТ бўйича махсус вакил Азизбек Урунов жараённи тўлиқ якунлашда ҳамон учта мамлакат қолаётганини айтди (улар қайсилар экани номаълум).

Ҳисоботлар — қоғозсиз: Ўзбекистон Марказий банки маълумотларни бошқаришнинг янги тизимини яратяпти
2027 йилга келиб Марказий банк ҳисоботларнинг тўлиқ рақамли ва стандартлаштирилган янги моделига ўтади. МБнинг лойиҳалар, жараён ва маълумотларни бошқариш бўйича бош директори Гўзал Раҳимова Gazeta`га лойиҳанинг мақсади, унинг банклар, финтех ва мижозлар учун аҳамияти ҳақида сўзлаб берди.

Маҳаллалар мусиқаси. Оксана Чусовитина билан суҳбат
Gazeta ва Yandex Music «Маҳаллалар мусиқаси» лойиҳасини давом эттиради. Бу сафарги қаҳрамон жаҳон гимнастикаси афсонаси Оксана Чусовитина бўлди. Биз у билан болалиги, ўз номи билан аталувчи мактаб, қизларга бўлган муносабат ва Олимпия ўйинлари ҳақида суҳбатлашдик.

Тошкентда фуқаро савдоси тақиқланган ноёб лемурни сотаётгани аниқланди
Тошкент шаҳрида фуқаро йўқолиб кетиш хавфи остидаги ноёб лемур савдоси билан шуғулланаётгани аниқланди. Жонзот ҳайвонот боғига топширилди, фуқаронинг ҳаракатлари жиноий судда кўриб чиқилади.

Қорақалпоғистонда тузни қайта ишлаш учун Kungrad Salt Free Zone ташкил этилади
Қорақалпоғистондаги «Барсакелмес» туз кони ҳудудида чегараларда тузни қайта ишлашга ихтисослаштирилган Kungrad Salt Free Zone саноат зонаси ташкил этилади. 2030 йилгача жами 200 млн доллар инвестиция ҳисобига коннинг мавжуд имкониятларидан самарали фойдаланиш режалаштирилган.

Новосибирскда қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик ва унинг икки фарзанди ватанга қайтарилди
Россиянинг Новосибирск шаҳрида оғир моддий аҳволга тушиб қолган фуқаро ва унинг икки фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди. Тегишли органлар улар учун сертификат ва авиачипталар тақдим қилди.

ИИВ янги молиявий пирамида ва унда ИИО ходимларининг иштироки ҳақидаги хабарлар бўйича текширув бошлади
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги XCM номли янги молиявий пирамида ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлганидан сўнг суриштирув ишларини бошлади. Шунингдек, ички ишлар органлари ходимларининг ушбу платформани тарғиб қилишда иштироки бўйича хизмат текшируви тайинланди.

Сирдарёда машина олиб қочиб, ИИБ ходимини пичоқлаган икки йигитга суд ҳукми ўқилди
Сирдарёда ўзлари йўловчи сифатида кетаётган машинани олиб қочиб, йўлда уларни тўхтатмоқчи бўлган ички ишлар ходимини пичоқлаган икки йигит судланди. Ҳукмга кўра, уларнинг бири 9 йил 6 ой, иккинчи эса 15 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

«Кибержиноятларнинг 40 фоиздан ортиғи Тошкент шаҳрига тўғри келяпти» — пойтахт ИИББ
Ўзбекистонда содир этилаётган кибержиноятларнинг 40 фоиздан ортиғи Тошкентга тўғри келмоқда. Пойтахтда асосан, киберфирибгарлик ва киберўғрилик жиноятлари кузатиляпти. Шаҳар ИИББ вакилига кўра, киберфирибгарлик қурбонларининг салкам 90 фоизини 40 ёшдан 80 ёшгача бўлган аҳоли қатлами ташкил этади.

«103» хизматида «Online-шифокор» консультациялари тизими жорий этилади
Ўзбекистонда 2026 йилда «103» хизматида аҳоли учун «Online-шифокор» консультациялари тизими йўлга қўйилади. Тез тиббий ёрдам хизмати электрон тизимлари шифохоналар ҳамда бирламчи тизим муассасалари билан интеграция қилинади.

Собиқ «Тоштурма» ҳудуди саноат корхонасига берилган, келажакда меҳмонхона қурилиши мумкин — ҳокимлик
Собиқ «Тоштурма» ҳудуди компенсация тариқасида саноат корхонасига берилган, аммо ушбу ҳудуд Тошкент бош режасида консервация (қўшимча турар ва нотурар бино қурилиши тақиқланган) зона сифатида қайд этилган. Консервация зонасидан чиқарилган тақдирда у ерда меҳмонхона қурилиши режалаштирилган.

Тошкентда чиқиндидан қарздор истеъмолчиларга «свет» учун тўлов қилишни чеклаш ҳақида SMS юбориш бошланди
Тошкентда чиқиндидан қарздорларга электр учун тўлов қилишни чеклаш ҳақида хабарлар берила бошланди. ҲЭТ вакилига кўра, 20 мингга яқин қарздорга SMS огоҳлантиришлар юборилди. 5 кун ичида қарздорлик бартараф этилмаса, «свет»га тўлов қилиш чекланади. Декабрдан бошқа ҳудудларда ҳам шу амалиёт бошланади.

«Энг муҳими ғалаба эди». Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мураббийи — Парагвай билан ўйин ҳақида
U-17 Жаҳон чемпионатида Парагвай устидан қозонилган ғалабадан сўнг Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мураббийи Ислом Исмоилов футболчилар ҳаяжонни енгиб, штаб кўрсатмаларини бажарганини ва рақиб босимига дош берганини айтди. У олинган 5 та сариқ карточкани футболчиларнинг ёши билан боғлади.

«Вайб кодинг» Collins луғатига кўра йил сўзи деб топилди
Collins English Dictionary 2025 йил сўзи сифатида «вайб кодинг» (vibe coding)ни танлади, бу табиий тилни сунъий интеллект ёрдамида компьютер кодига айлантирадиган янги дастурий ишланмани англатади. Йил сўзига номзодлар орасида сlanker, aura farming, biohacking, glaze ва бошқалар бор эди.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!
