• Ср. Дек 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Эҳтиёт бўлинг: хавфли радиаторлар!


Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси хавфли радиаторлардан огоҳлантирди.

Инспекциянинг Сурхондарё ва Самарқанд вилоятлари бўлимлари томонидан назорат харидлари ўтказилди. Натижада Хитойда ишлаб чиқарилган TDS ва Valencia номли иситиш радиаторлари амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. 

Аниқланган камчиликлар: 

 • Сув босимига бардош бера олмаслик; 

 • Хонани етарлича иситмаслик; 

 • Сув босими ошганда сув тошиши хавфи мавжуд. 

 Бу каби нуқсонлар ўрнатилган радиаторлардан фойдаланиш вақтида хавфсизликни жиддий хавф остига қўяди Жумладан, уй ва мол-мулкка зарар етказиши, электр тармоқларида қисқа туташувга олиб келиши, ҳатто ёнғин хавфини келтириб чиқариши мумкин.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *