1992−1995 йилларда Навоий вилояти ҳокими вазифасида фаолият юритган Абдухолиқ Айдарқулов 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати 6 ноябрь куни маълум қилди.

Абдухолиқ Айдарқулов 1942 йилда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Ғазалкент шаҳрида туғилган. Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган.

1964−1965 йилларда совхозларни таъмирлаш устахоналарининг бошлиғи бўлган. 1966−1977 йилларда «Ўзселхозтехника» минтақавий бирлашмасида муҳандис-технолог, назорат муҳандиси, бош муҳандис, менежер бўлган.

1977−1986 йилларда Бўстонлиқ тумани ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон Компартияси туман қўмитасининг 1-котиби ва 1986−1988 йилларда вилоят даражасида раис лавозимларида ишлаган. 1988 йилда Сирдарё вилояти ижроия қўмитасининг раиси, 1990 йил сентябрда эса Ўзбекистон Компартияси Сирдарё вилоят қўмитасининг 1-котиби бўлди.

1990 йилда XII чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Советига халқ депутати этиб сайланган. 1992 йилдан 1995 йил 5 январгача Навоий вилояти ҳокими бўлган. 1994 йилда «Шуҳрат» медали билан мукофотланган.