• Ср. Дек 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

7 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta


Шавкат Мирзиёев навбатдаги Марказий Осиё-АҚШ саммитини Самарқандда ўтказишни таклиф қилди

Марказий Осиё-АҚШ (С5+1) саммитида қатнашган Ўзбекистон президенти навбатдаги шундай саммитни Самарқандда ўтказиш таклифи билан чиқди. Шавкат Мирзиёев, шунингдек, «Марказий Осиё инвестициявий шериклиги» жамғармасини ишга тушириш, муҳим минераллар соҳасида махсус қўмита тузиш кабиларни таклиф қилди.


дайжест

Энергетика, хомашё, логистика ва IT. Мирзиёев — Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик йўналишлари тўғрисида

Ўзбекистон президенти АҚШ билан ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши — энергетика, стратегик хомашё, логистика ва IT соҳасини кўрсатиб ўтди. Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш энергия нархини 15% га пасайтириши ва уни минтақадаги энг арзон манбалардан бирига айлантириши мумкин.


дайжест

АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси Тошкентда ваколатхона очиши мумкин

АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) Тошкентда ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ва DFC раҳбари Бен Блэкнинг Вашингтондаги учрашувида сўз борди. Корпорация Ўзбекистон билан 1992 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келади, сўнгги лойиҳаси 2011 йилда тасдиқланган.


дайжест

Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трампнинг Оқ уйдаги музокаралари — суратларда

Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп Оқ уйда «C5+1» саммити бошланишидан олдин музокара ўтказиб, қўшма лойиҳаларни илгари суришнинг аҳамиятини қайд этди. Трамп яна бир бор ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга келишга таклиф этилди. Мирзиёев Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирди. Суратлар.


дайжест

«Келгуси 10 йилда Ўзбекистон АҚШга 100 млрд доллардан ортиқ инвестиция киритади ва харидни амалга оширади» — Трамп

Ўзбекистон ва АҚШ нодир металларни қазиш, насос станцияларини модернизациялаш, томчилатиб суғоришни жорий этиш, самолётлар, соя дуккаклари ва пахта етказиб бериш бўйича шартномалар имзолади. Трамп мамлакатлар ўртасида 100 млрд долларлик «ажойиб савдо-иқтисодий келишув» тузилгани ҳақида маълум қилди.


дайжест

«Россия ва Украина ўртасидаги урушни фақат сиз тўхтата оласиз». Шавкат Мирзиёев — Дональд Трампга

Ўзбекистон президенти Вашингтонда бўлиб ўтган «C5+1» саммитида АҚШ президентининг Марказий Осиё билан ҳамкорликни ривожлантиришдаги ролини юқори баҳолади. У Дональд Трамп Россиянинг Украинага қарши урушини тўхтата олишига умид билдирди.


дайжест

«АҚШ Марказий Осиёни эътиборсиз қолдирган собиқ президентларнинг хатоларини тузатмоқда» — Дональд Трамп

Марказий Осиё нафақат стратегик жиҳатдан муҳим, балки «аввалги президентлар эътиборсиз қолдирган» ўта бой ҳудуддир, деди Дональд Трамп «C5+1» саммитида. Унинг сўзларига кўра, томонлар йирик битимлар, жумладан, Америка ҳарбий техникасини етказиб бериш бўйича келишиб олган.


дайжест

«Ўзбекистон билан виза тартибини соддалаштириш бўйича музокаралар олиб бориш мумкин, аммо бу эртага бошланмайди» — ЕИ элчиси

Ўзбекистон ва ЕИ виза режимини соддалаштириш бўйича музокаралар ўтказиши мумкин, аммо бу эртанги кун масаласи эмас, деди ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Gazeta’га. Унга кўра, бу икки томонлама муносабатлар мустаҳкамланиши ва ўзбекистонликларнинг ЕИ давлатлари виза қоидаларига риоя қилишига боғлиқ.


дайжест

Uzbekistan Airways яна 8 та Boeing 787 Dreamliner’га буюртма беришни якунлади

Boeing компанияси Uzbekistan Airways билан аввалроқ саккизта 787−9 Dreamliner учун опцион сифатида тузилган шартномани қатъий буюртмага айлантирганини эълон қилди. Шундай қилиб, миллий авиаташувчининг умумий буюртмалари сони 22 тага етди. Режага кўра, етказиб беришлар 2031 йилдан бошланади.


дайжест

АҚШ ва Ўзбекистон савдо бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш таъсис этмоқчи

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ савдо вазири Ховард Латник билан учрашувида ҳудудлараро ҳамкорлик механизмларни яратиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида гаплашилди. Томонлар, шунингдек, савдо бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш таъсис этишдан манфаатдор эканини таъкидлади.


дайжест

GM ва Ўзбекистон маҳсулотлар турини кенгайтириб, маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришни режалаштирмоқда

General Motors Ўзбекистонда маҳсулотлар турини кенгайтиришни ва маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришни режалаштирмоқда. Вашингтонда Шавкат Мирзиёев ва компания глобал ижрочи директори ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Корпорация билан узоқ муддатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.


дайжест

Gunvor АҚШ Молия вазирлиги баёнотидан сўнг «Лукойл»нинг халқаро активларини сотиб олишдан воз кечди

Gunvor компанияси АҚШ Молия вазирлигининг қатъий баёнотидан сўнг «Лукойл» нефть компанияси (Россия)нинг халқаро активларини сотиб олиш таклифини қайтариб олди. Вашингтон Gunvor`ни «Кремль қўғирчоғи» деб атади. Бунга жавобан компания идоранинг баёноти «тамомила нотўғри ва ёлғон»лигини айтди.


дайжест

Ўзбекистон Американинг John Deere компаниясидан 300 млн долларга қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олади

Ўзбекистон Американинг John Deere корпорацияси билан 300 млн долларлик қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Маблағнинг ярми пахта териш ускуналарини харид қилишга йўналтирилди.


дайжест

Ўзбекистонда шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик қайта кўриб чиқилади — президент

Ўзбекистон америкалик ҳамкорлар билан шахсий маълумотларни сақлаш тўғрисидаги қонунчиликни янгилашни якунламоқда, деди Шавкат Мирзиёев. Унинг айтишича, бу Apple Pay ва Google Pay тўлов тизимларини ишга тушириш, шунингдек, рақамли академиялар ва стартап ҳабларни ривожлантириш учун шароит яратади.


дайжест

Коммунал хизматлар ва ёқилғи-энергия нархлари ошиши инфляцион кутилмаларда асосий хавотирлигича қолмоқда

Октябрда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари ўтган ойга нисбатан пасайиб, мос равишда 11,7 ва 11,1 фоизни ташкил этди. Коммунал хизматлар ва ёқилғи-энергия нархлари ошиши асосий хавотирлигича қолмоқда. Энг юқори инфляцион кутилмалар Тошкент шаҳри ва вилоятида кузатилди.


дайжест

Аброр Мухтор Алий сиёсатшунос Ҳамид Содиқ ҳақида нима деди ва бу нега муҳокама қилиняпти?

Аброр Мухтор Алийнинг сиёсатшунос Ҳамид Содиқ ҳақидаги фикрлари муҳокамаларга сабаб бўлди. Диний блогер, жумладан: «Бизнинг ақидада… шунақа одамларни ўлдиринглар, дейилган», деди. Тармоқда унга қарши петиция чиқди, Ҳамид Содиқ эса бу ишни ҳуқуқ-тартибот органлари кўриб чиқиши лозимлигини таъкидлади.


дайжест

Навоий вилояти собиқ ҳокими Абдухолиқ Айдарқулов вафот этди

1992−1995 йилларда Навоий вилояти ҳокими бўлган Абдухолиқ Айдарқулов 83 ёшида вафот этди. Олий Совет халқ депутати, Компартия вилоят қўмитаси 1-котиби каби вазифаларда ишлаган Айдарқулов 1994 йилда «Шуҳрат» медали билан мукофотланган.


дайжест

Энди чиқинди хизматларида фақатгина кўрсатилган хизматлар учун тўлов ҳисобланади

Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ҳақ тўлашнинг янги тартиби жорий этилади. Мазкур тартибга кўра, эндиликда санитар тозалаш соҳасида истеъмолчилардан фақатгина кўрсатилган хизматлар учун тўлов ҳисобланади.


дайжест

Жиззах шаҳри жамоат транспорти учун Хитойдан 10 та автобус олиб келинди

Жиззах шаҳрига 10 та замонавий Ankai автобуслари олиб келинди. Улар шаҳар ичи йўналишларига брутто-шартнома асосида жойлаштирилади.


дайжест

Киберфирибгарликда гумонланаётган ўзбекистонлик 20 ёшли йигит Туркиядан депортация қилинди

Ўзбекистонлик 20 ёшли Умид Зоҳиржонов Туркиядан депортация қилинди. У ватанда киберфирибгарлик содир этиб, 10 дан ортиқ фуқаронинг маблағини ўзлаштиришда айбланмоқда ва қидирувда эди. Бош консулхона жавобгарликдан қочиб, четда яшаётганларни жиноий таъқиб этиш давом эттирилишини эслатди.


дайжест

Ҳафта охири Ўзбекистонда ҳаво нисбатан илиқ бўлади

Совуқ ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан аста-секин чекинмоқда. Ҳаво ҳарорати дам олиш кунлари кундузи +14…+17 даражагача, мамлакат жанубида эса +18…+20 даражагача кўтарилади.


дайжест

Ўзбекистонлик ҳамширалар Саудия Арабистонидаги тиббиёт клиникаларига ишга таклиф қилинмоқда

Миграция агентлиги ҳамширалар учун Саудия Арабистонининг тиббиёт клиникаларидаги бўш иш ўринларини таклиф қилмоқда. Номзодлар ушбу йўналишда дипломга ва камида 1 йиллик тажрибага эга бўлиши керак. Ойлик маош 1000−1500 доллар бўлиб, малакага қараб ошиб боради.


дайжест

Навоийда хотини, қайнотаси ва қайнонасини юк машинасида босиб ўлдирган шахс умрбод қамалди

Навоийда хотини, қайнотаси ва қайнонасини юк машинасида босиб кетиб, ўлдирган шахс умрбод озодликдан маҳрум этилди. Фуқаро уларни босиб кетгандан сўнг, яна қайрилиб, иккинчи марта уларнинг устига юк машинасини ҳайдаган. Машинадан тушиб, чалажон ҳолатдаги хотинини пичоқлаган.


дайжест

Бухорода экология ходимига зўравонлик қилган фуқаролар жавобгарликка тортилди

Бухорода экология бўлими ходимига куч ишлатган фуқаролар жавобгарликка тортилди. 4 нафар фуқаро ноқонуний равишда саксовул кесган ҳамда экология бўлими ходими ва ИИБ инспекторининг талабларига бўйсунмаган. Улардан бири экология ходимини машинасида олиб қочиб, унга куч ишлатган ва зўравонлик қилган.


дайжест

Самарқандда СИ этикаси бўйича тадқиқотлар учун ЮНЕСКО-Ўзбекистон мукофоти совриндорлари тақдирланди

Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида сунъий идрок этикаси бўйича тадқиқотлар учун Беруний номидаги ЮНЕСКО-Ўзбекистон халқаро мукофотининг илк совриндорларига мукофотлар топширилди. Ғолиблар қаторига Бразилия, Франция ва Хитой профессорлари кирди.


дайжест

Тиббий хизматларда хусусий секторнинг улуши 30 фоизга етди

Ўзбекистонда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматларда хусусий секторнинг улуши 30 фоизга етди. Хусусан, офтальмология ва оператив офтальмологиянинг 60 фоизи, ЛОР ва эндоскопик ЛОР хизматларининг 70 фоизи ҳамда стоматологик ташхис ва муолажаларнинг 91 фоизи хусусий клиникалар томонидан кўрсатиляпти.


дайжест

Почта ва курьерлик жўнатмалари учун божхонада «қизил», «сариқ» ва «яшил» йўлаклар жорий этилади

Халқаро почта жўнатмаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби белгиланди. Унга кўра, почта ва курьерлик жўнатмаси хавфни бошқариш тизимини қўллаган ҳолда «қизил», «сариқ» ва «яшил» йўлаклар орқали рўйхатга олинган жўнатмалар декларацияси асосида божхона назоратидан ўтказилади.


дайжест

Қозоғистон Иброҳим келишувларига қўшилиш ниятида. Бу нимани англатади?

Қосим-Жомарт Тоқаев АҚШ президенти билан учрашувда Қозоғистоннинг Иброҳим келишувларига қўшилиш ниятини маълум қилди. Битим Трамп ташаббуси билан 2020 йилда Исроил ва 4 та араб давлат иштирокида тузилган. Август ойида Ўзбекистон ТИВ АҚШдан бу келишувга қўшилиш ҳақида сўров олмаганини билдирганди.


дайжест

Мисрлик Холид Ал-Анани ЮНЕСКО бош директори этиб сайланди

ЮНЕСКОнинг Самарқанддаги конференциясида мисрлик Холид Ал-Анани тўрт йил муддатга янги бош директор этиб сайланди. У ташкилотнинг ўн иккинчи раҳбарига айланади ва 15 ноябрь куни Одри Азуле ўрнига лавозимга киришади.


дайжест

БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурия президенти Аҳмад ал-Шараадан санкцияларни олиб ташлади

БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурия муваққат президенти Аҳмад ал-Шараа ҳамда мамлакат ички ишлар вазири Анас Хаттобдан санкцияларни олиб ташлади. Ал-Шараа 10 ноябрь куни Вашингтонда Дональд Трамп билан учрашиши кутилмоқда.


дайжест

Европа Иттифоқи Россия фуқароларига кўп марталик Шенген визаларини беришни тўхтатади

Европа Иттифоқи хавфсизликка таҳдидлар сабабли Россия фуқароларига кўп марталик визалар беришни тўхтатади. «Ҳудудимизда дронлардан фойдаланишнинг мисли кўрилмаган ҳолатлари ва саботаж ҳаракатларига дуч келяпмиз. Фуқароларимизни ҳимоялашга мажбурмиз», — деди Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *