Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 9 киши вафот этган аянчли автоҳалокат содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бу маълумотни рад этди.
Ҳолат 7 ноябрь куни соат 17:20 ларда М-39 «Тошкент-Термиз» автойўлининг 1257-километрида содир бўлган — Nexia 2 ва Соbalt тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида 1 нафар йўловчи шифохонада вафот этган, 2 нафар фуқаро жароҳат билан туман тиббиёт бўлимига мурожаат қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙҲХБ ижтимоий тармоқ фаолларидан асосланмаган хабарлар тарқатмасликни сўради.
