Тошкент аэропортида божхоначилар катта миқдордаги дори воситалари мамлакатга олиб кирилишининг олдини олди, деб хабар қилди Ўзбекистон Божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Ташкилот маълумотларига кўра, Деҳлидан учаётган йўловчилардан бири фуқаролар бир вақтнинг ўзида Умрадан қайтаётганини пайқаб қолган ва улар божхона назоратидан ўтмайди, деб ўйлаган.

Хабарда айтилишича, эркак ўзини зиёратчилардан бири сифатида кўрсатиш учун аэропорт ҳожатхонасида кийим алмаштирган. Бироқ бу эътибордан четда қолмади, деб таъкидлади БҚ.

Фуқаронинг багажини кўздан кечириш чоғида умумий қиймати салкам 205 миллион сўмлик 1798 ўрамда турли дори воситалари топилди.

Божхона қўмитаси текширувларини давом эттирмоқда.