Ўзбекистон футбол ассоциацияси фахрийлар кенгаши раиси, ЎФА Ижроия қўмитаси аъзоси, Мураббийлар кенгаши аъзоси, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» Тўлаган Исоқов 8 ноябрь куни 76 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ЎФА хабар қилди.
Тўлаган Исоқов 1949 йил 8 октябрда Янги йўлда туғилган. У футболчи сифатида «Пахтакор» жамоаси шарафини 13 мавсум давомида ҳимоя қилган, 252 ўйинда майдонга тушиб, 52 гол киритган.
1979 йилда самолёт ҳалокати рўй беришидан аввал олган жароҳати туфайлигина мураббийлар Исоқовни Минск сафарига олиб кетмасликка қарор қилишган. «Пахтакор» жамоаси ҳалокатидан сўнгра футболчилик фаолиятини якунлаган.
У мураббийлик фаолиятида давомида «Пахтакор», «Зарафшон» ва «Сурхон» жамоаларини бошқарган, шунингдек, сўнгги йилларда ЎФА фахрийлар кенгашига раҳбарлик қилиб келаётган эди.
2021 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» унвонини олган.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Исоқов вафоти муносабат билан, Ўзбекистон Суперлигаси 28-туридан ўрин олган қолган учрашувлар 1 дақиқалик сукут билан бошланишини эълон қилди.