8 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 9:14 да Ўзбекистонда зилзила бўлди, деб хабар қилди ФВВнинг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.

Эпимарказдаги силкиниш кучи 3 баллга тенг бўлган. Магнитудаси 3,2. Чуқурлиги 17 км.

Зилзила Газли шаҳрида 2 балл бўлиб сезилди.

Аввалроқ 3 ноябрь куни Афғонистонда юз берган ер силкиниши Ўзбекистон вилоятларида, хусусан, Сурхондарёда — 5 балл, Қашқадарёда — 3−4 балл, қолган ҳудудларда — 2−3 балл атрофида сезилганди. Шунингдек, 5 ноябрь куни Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Сирдарё вилоятида 2−3 балл бўлиб сезилди.