Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Ниҳол кўчасининг Миллий боғ кўчасидан Темур Малик кўчасигача бўлган қисми 8 ноябрь куни соат 12:00 дан 9 ноябрь куни 20:00 гача ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилди.

Кўчанинг тегишли қисмида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Ҳокимлик вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраб, ҳайдовчиларга айланма йўналишлардан фойдаланишни тавсия этди.