2024 йил ва 2025 йилнинг биринчи ярмида экологик ҳуқуқбузарликлар юзасидан жами 403 нафар шахсга оид 220 та жиноят иши кўрилди. Улардан 213 та иш бўйича ҳукм чиқарилган, 7 та иш тугатилган.
Жиноятлар асосан:
-
ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш;
-
экинзорлар, ўрмон ва дарахтларга зарар етказиш.
Энг кўп жиноят Қорақалпоғистон, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Сурхондарёда қайд этилган.
Шу даврда судлар томонидан 2 466 та маъмурий иш кўриб чиқилди. Улар бўйича 2 235 тасида маъмурий жазо қўлланилган, 231 таси тугатилган.
Маъмурий ишларнинг асосий қисми Қорақалпоғистон, Бухоро, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида содир этилган.
Энг кўп қонунбузарликлар:
-
сувдан фойдаланиш қоидаларини бузиш;
-
ов ва балиқ овлаш қоидаларини бузиш;
-
фойдали қазилмаларни рухсатсиз қазиб олиш.
Статистика ушбу ҳудудларда профилактика чораларини кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда.