• Вт. Дек 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

салкам 1 миллион киши эвакуция қилинди


Филиппинда кучли «Фунг Вонг» супер тайфуни туфайли миллионга яқин одам эвакуация қилинди, деб хабар берди The Guardian маҳаллий ОАВга асосланиб

Манбага кўра, мамлакатнинг шарқий ва шимолий ҳудудларидан тахминан 900 000 киши оммавий равишда эвакуация қилинган.

Супер тайфун аҳоли пунктларига кучли ёмғир, вайронкор шамоллар ва бўронларни олиб келиши кутилмоқда. Умуман олганда, бўрон 200 миллиметрдан ортиқ ёмғир ёғдириши ва кенг кўламли сув тошқини хавфини туғдириши кутилмоқда. 

Яқинда содир бўлган вайронкор тайфун бир нечта мамлакатларда 224 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Аввалроқ Калмаэги тўфони сабаб 85 киши ҳалок бўлганди. 

Филиппин ҳар йили ўртача 20 та бўрон ва тайфунлардан азият чекади. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *