2026 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими олти кунликдан беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади. Бу президентнинг тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган.
Тиббиёт муассасалари фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида байрам ва дам олиш кунлари уларнинг иши навбатчилик асосида ташкил этилади, дейилади ҳужжатда.
