• Вт. Дек 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Инсон қадри қаердан бошланади? Колонка – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta


Инсон қадри қаердан бошланади? Бу саволга кўпчилик турли жавоб беради. Баъзилар уни иқтисодий фаровонликда кўради. Бошқалар сифатли таълимни асос дейди. Яна кимдир эса, албатта, соғлиқни биринчи ўринга қўяди. Аслида эса шу уч асосий омилга ҳам бевосита таъсир қиладиган, аммо биз кўпинча эътибордан четда қолдирадиган бир жиҳат бор — ҳожатхоналар ва марказлаштирилган канализация. Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлигининг Натижаларга эришишни бошқариш гуруҳи (Delivery Unit) мақоласи.

TU Delft университети (Нидерландия) томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларида шу диққатни тортади: санитария хизматларидан фойдаланиш даражаси билан Инсон тараққиёти индекси (ИТИ) ўртасида кучли ижобий боғлиқлик мавжуд. Корреляция коэффициэнти 0,8 дан 0,87 долларгача бўлиши — яъни санитария шароитлари яхшилангани сари мамлакатда инсоннинг тараққиёт даражаси, бошқача айтганда, инсон қадри ҳам ошиб боришини англатади.

Етарли санитария тизимининг йўқлиги шунчаки ижтимоий масала эмас. Жаҳон банкининг ҳисоб-китобларига кўра, бу жаҳон иқтисодиётига ҳар йили қарийб 260 миллиард АҚШ доллари миқдорида зарар етказади. Айрим мамлакатларда бу йўқотишлар ЯИМнинг 7 фоизигача етиши мумкин.

Мактаб ҳожатхоналарининг ачинарли ҳолати

Бугунги кунда Ўзбекистон мактабларидаги аҳвол қандай? Жуда ачинарли. Маълумотларга кўра, мактабларнинг 81 фоизи фақатгина ҳовли четидаги оддий чуқурли ҳожатхоналарга эга (Манба: ASRGeoportal). Булар қоронғи, сувсиз, бадбўйлиги сабаб мактаб ҳовлисининг бир бурчагида қуриладиган, аксар санитария талабларига жавоб бермайдиган, баъзан тўсиқ деворлари ва эшикларсиз қурилган ҳожатхоналардир.

Нега бундай? Сабаблари талайгина, лекин асосий муаммо — канализация тармоқларининг йўқлиги. «Ўзсувтаъминот»га кўра, марказлашган канализация билан қамров 80 фоизни ташкил этади. Буни марказий шаҳарлар ва ҳудудлардаги мактаб ҳожатхоналари ўртасида кескин тафовутдан тушуниб олиш қийин эмас.

«Ўзбекистон — 2030» стратегиясида ҳуда ҳам муҳим вазифа турибди: шаҳар ва қишлоқ шароитлари ўртасидаги яққол тафовутни қандай қисқартириш мумкин? Қандай қилиб бу улкан тафовутни йўқ қилиш ва бундай оддий эҳтиёжларга тараққиёт олиб киришга ҳаракат қилиш мумкин?

Канализация масаласини ҳал қилмай туриб, ичкарида жойлашган, тоза, сув билан ювиладиган ҳожатхона қуриш имконсиз. Марказлашган тизим мавжуд бўлмаган жойда эса автоном канализация тизимлари зарур. Аммо маҳаллий тозалаш иншоотлари мураккаб техник қисмлар ва технологик жараёнларни жамлаган бир жиҳоз ёки комплекс ҳисобланади. Боз устига, улар доимий электр токи ва қиммат хизмат кўрсатишни талаб қилади, бу эса, ўз ўрнида, мактаблар учун қўшимча молиявий юк ҳамда қийинчиликларга сабаб бўлади. Электр узилишлари бўлиб турадиган қишлоқ жойлар учун эса бундай тизимлар барқарор ечим бўла олмайди.

Нима қилиш керак?

Технологик содда, доимий электр токи талаб қилмайдиган, фойдаланишда ортиқча талабларсиз, «қурдинг-унутдинг» тамойилидаги ечим керак. Аслида бундай тизимлар мавжуд ва пилот лойиҳа сифатида мактабларда ишга туширилган.

Президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги ташаббуси билан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамкорлигида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги 11-умумтаълим мактабида Soakaway турдаги автоном канализация тизимига эга ички ҳожатхона блоки қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Таққослаш: Аввалги ҳолат / Янгиланган ҳожатхона (11-мактаб)

Пилот лойиҳа: қулайлик учун кенг қамровли ечим

11-мактабдаги пилот лойиҳада шунчаки канализация тизимини ўрнатиш билан чекланилмади, балки халқаро стандартларга мос, комплекс ечим сифатида қурилди. Масалан:

  • Инклюзивлик: Лойиҳа доирасида ногиронлиги бор шахслар учун алоҳида ҳожатхона кабинаси ташкил этилиб, ҳожатхона блокида тўлиқ тўсиқсиз муҳит яратилди.

колонка, мактаблар, натижаларга эришишни бошқариш гуруҳи, санитария ва гигиена, стратегик ривожланиш агентлиги, ҳожатхоналар

  • Хавфсизлик ва чидамлилик: Ҳожатхона жиҳозлари узоқ муддат хизмат қиладиган антивандал материаллардан танланган (нержавейка ойналар, сифатли смесителлар ва механизмлар, ЛМДФ тўсиқлар, ҳожатхона блоки эшиклари сифатли ва қулфларсиз).

колонка, мактаблар, натижаларга эришишни бошқариш гуруҳи, санитария ва гигиена, стратегик ривожланиш агентлиги, ҳожатхоналар

  • Гигиена: Барча ёшдаги ўқувчиларга мослашган турли баландликдаги қўл ювиш раковиналари ўрнатилган.

колонка, мактаблар, натижаларга эришишни бошқариш гуруҳи, санитария ва гигиена, стратегик ривожланиш агентлиги, ҳожатхоналар

  • Қулайлик: Эркаклар хонасида замонавий писсуарлар ўрнатилган, бино ичида сифатли вентиляция (шамоллатиш) тизими йўлга қўйилган.

колонка, мактаблар, натижаларга эришишни бошқариш гуруҳи, санитария ва гигиена, стратегик ривожланиш агентлиги, ҳожатхоналар

  • Сув таъминоти ва экология: Энг муҳими, мактаблар учун Ўзбекистонда биринчи марта тоза ичимлик суви фонтани ўрнатилди ва экоҳаракатга старт берилди.

колонка, мактаблар, натижаларга эришишни бошқариш гуруҳи, санитария ва гигиена, стратегик ривожланиш агентлиги, ҳожатхоналар

Натижада мактабнинг янги санитария блоки нафақат тозалик, балки қулайлик, инклюзивлик ва гигиена талабларига тўлиқ жавоб берувчи замонавий иншоотга айланди.

Soakaway тизими нима ўзи?

Soakaway (маҳаллий тозалаш тизими) — септик танк (тўпловчи) ва сиздириш майдонидан иборат бўлган автоном канализация тизимидир. У электр энергияси, қиммат насослар, фильтрлар ва мураккаб технологиялардан фойдаланмасдан, оқова сувларни табиий биологик жараёнлар орқали самарали тозалашга мўлжалланган.

колонка, мактаблар, натижаларга эришишни бошқариш гуруҳи, санитария ва гигиена, стратегик ривожланиш агентлиги, ҳожатхоналар

Ишлаш принципи:

Септик танк: ҳожатхонадан чиққан чиқинди сувлар септикка киради. Бу ерда гравитация туфайли қаттиқ моддалар пастга чўкади (чўкма — sludge), ёғ ва қоғоз каби енгил моддалар эса юза қисмида (шлак — scum) йиғилади. Ўрта қатламдаги тинган сув эффлюент деб аталади. Энг муҳими — септик ичида кислородсиз муҳитга мослашган анаэроб бактериялар чиқиндидаги органик моддаларни еб, табиий йўл билан парчалайди. Бу жараёнда ажралган метан, углерод оксиди ва сероводород каби газлар септикнинг юқори қисмида тўпланиб, канализация қувурлари орқали хавфсиз тарзда атмосферага чиқариб юборилади.

Сиздириш майдони: Септикдан чиққан эффлюент махсус тайёрланган майдон (қум, шағал қатламлари ёки замонавий инфильтрация камералари) орқали ер остига сингдирилади. Майдон ичида кислород етарли бўлгани учун аэроб бактериялар фаолият бошлайди. Улар эффлюентдаги қолдиқ органик моддаларни, аммиак, нитрит ва бошқа ифлослантирувчи бирикмаларни охиригача парчалаб, сувни табиат учун хавфсиз ҳолатга келтиради ва ерга сиздириб юборади.

Тизим насос ва мембранани талаб қилмагани учун минимал техник хизмат кўрсатиш билан кифояланади ва мактаб бюджетига қўшимча эксплуатация харажатлари юкламайди.

Эътибор бериш керакки, Soakaway нафақат мактаблар, балки марказлашган канализация йўқ ҳудудлардаги барча ижтимоий объектлар — поликлиникалар, боғчалар, маъмурий бинолар, шунингдек, якка тартибдаги уй-жойлар учун ҳам энг мақбул санитария-техник ечим ҳисобланади.

Ушбу тизимнинг қандай ишлаши ва уни қандай ўрнатиш бўйича тўлиқ видеоролик тайёрланган. Унда Soakaway тизимининг барча техник ва амалий жиҳатлари билан танишиш мумкин.

Келгуси вазифалар

Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий тадқиқот институти томонидан пилот лойиҳалар (жумладан, Жиззах ва Сирдарёдаги мактабларда) асносида қурилиш меъёрларига Soakaway тизимини қўллашни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш ҳамда муҳандис ва кенг аҳоли учун техник-услубий қўлланма яратиш устида иш олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, тажрибани кенгайтиришни назарда тутган ҳолда 2025 йил учун 100 миллиард сўм маблағ 139 та мактабда ҳожатхоналарни ичкарида қайтадан қуриш учун Давлат инвестиция дастурлари доирасида ажратилган. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 297-сонли қарори билан тасдиқланган «Тоза қўллар» дастурида мустаҳкамланган.

«Тоза қўллар» дастури фақатгина ҳожатхона қуриш билан чекланиб қолмайди. Дастур доирасида 550 миллиард сўмга яқин маблағ Республика бўйлаб таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини совун, ҳожатхона қоғози, антисептик ва ичимлик суви билан таъминлашга ажратилган. Режаларга кўра, 2026 йилда бу маблағ ҳажмини 1 триллион сўмга етказиш назарда тутилган.

Чақириқлар

Давлат томонидан ажратилган миллиардлаб маблағларни сарфлашда хатоликлар рўй бермаяптими?

Режа қилинган 139 та мактабда ҳожатхона қуриш учун буюртмачилар томонидан энергия талаб қилмайдиган тизимлар ўрнига SBR (SequencingBatch Reactor) технологиясига асосланган канализация ечимини қўйиш бўйича топшириқ берилган.

Агар SBR каби электр талаб қилувчи тизимлар (Soakaway сингари) қўлланаётган бўлса, қуйидаги муҳим саволларга жавоб бериш зарур:

  1. Эксплуатация харажатлари: Зарур қўшимча эксплуатация харажатларини мактабларга ким қоплайди? Бу мактаб бюджетларига ортиқча молиявий юк бўлиб тушмайдими?
  2. Энергия таъминоти: Доимий ток билан таъминлаш учун муқобил энергия манбалари масаласи ҳал қилинганми? Фақатгина қуёш панеллари етарли эмас; улар аккумуляторларсиз фақат электр энергиясини тежашга хизмат қилади, аммо узилиш пайтида тизимнинг ишлашини таъминлай олмайди.

Давлат маблағларининг самарали ва адолатли сарфланиши учун ушбу саволларга шаффофлик асосида аниқ жавоблар талаб этилади.

Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлигининг Натижаларга эришишни бошқариш гуруҳи томонидан автоном канализация тизимлари ҳақида батафсил ахборот-таҳлилий ва услубий материал тайёрланган. У билан агентлик сайтида танишиш мумкин.

Gazeta бунгача агентликнинг Ўзбекистон мактабларидаги ҳожатхоналар муаммосига бағишланган мақолаларини ҳам эълон қилганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *