АҚШ Сенати ҳукуматни молиялаштириш бўйича муросали қонунни қабул қилишда 60 га 40 овоз берди ва шу тариқа узоқ муддатли танаффус (шатдаун)дан кейин уни очиш учун биринчи қадамни ташлади, деб ёзмоқда CNN.

Чора-тадбирлар пакети 2026 йил 30 январгача ҳукуматни молиялаштиришни ва бутун молия йилига мўлжалланган бир қатор дастурларни назарда тутади.

Саккиз нафар демократ сенатор тиббий суғурта бўйича солиқ имтиёзларини узайтириш бўйича кейинчалик алоҳида овоз беришни назарда тутувчи битимга рози бўлди, бу масала дастлаб келишмовчиликларга сабаб бўлган асосий масалалардан бирига айланганди. Шунингдек, келишув шатдаун даврида ишдан бўшатилган давлат хизматчиларини ишга қайтариш кафолатларини назарда тутади.

Ушбу овоз бериш бир қатор зарур процедураларнинг биринчисидир. Жараён давомида Сенат деб аталадиган нарсани, яъни демократларнинг тўсиғини енгиб ўтди. Кейинги овоз бериш учун оддий кўпчилик етарли бўлади. Сўнгра қонун лойиҳаси республикачилар кўпчиликни ташкил этувчи Вакиллар палатаси томонидан маъқулланиши, кейин эса президент томонидан имзоланиши керак.

АҚШда шатдаун 1 октябрь куни республикачилар ва демократлар федерал бюджет параметрлари бўйича келиша олмаганидан кейин бошланган. Демократлар тиббий суғурта учун солиқ имтиёзларини узайтириш ва имтиёзли соғлиқни сақлаш дастурларига маблағ ажратишни талаб қилган. Республикачилар бу талабларни қўллаб-қувватлашдан бош тортган.

40 кундан бери давом этаётган федерал ҳукуматнинг ҳозирги тўхтатилиши Трамп учун биринчи эмас, балки энг узоқ давом этган ва рекордлардан бири бўлди (унинг биринчи муддатида ҳам шатдаун бўлган). Шатдауннинг оқибатлари давлат идораларининг тўхтаб қолиши, юз минглаб давлат хизматчиларининг ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқиши, бутун мамлакат бўйлаб бир ярим мингга яқин авиарейснинг бекор қилиниши ва кечиктирилиши, озиқ-овқат тўловларини олишдаги муаммоларда кўринди.