• Вт. Дек 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

10 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta


Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга Регистоннинг кичик нусхаси ва унинг китоби таржимасини совға қилди

Ўзбекистон президенти Вашингтонга ташрифида АҚШ президенти Дональд Трампга иккита совға берди. Улардан бири Регистон мажмуасининг кичик тилла рангли нусхаси, иккинчиси эса Трампнинг «The Art of the Deal» китобининг ўзбек тилидаги таржимаси.


дайжест

Ўзбекистонда аномал юқори босимли «ноёб» газ кони топилди — «Ўзбекнефтгаз» раҳбари

«Ўзбекнефтгаз» раҳбари Баҳодир Сидиқов Gazeta`га Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида «ноёб» газ кони топилгани ҳақида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, беш метрли қатламни бурғилашдан сўнг аномал юқори босим қайд этилган, у ердан 100 млн куб метр газ қазиб олинган.


дайжест

Ўзбекистон Эквадор билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади, иккита давлат қолди

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш доирасида Эквадор билан икки томонлама музокараларни якунлади. Азизбек Уруновнинг сўзларига кўра, ташкилотга аъзо бўлиш доирасида яна иккита давлат билан музокаралар ўтказиш керак.


дайжест

Саноат, авиация, қишлоқ хўжалиги ва хавфсизлик. Ўзбекистоннинг АҚШ билан эришган битимлари очиқланди

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга ташрифи доирасида эришилган битимлар ҳақида маълумот берди. Келишувлар саноат, авиация, қишлоқ хўжалиги, минерал ресурслар ва хавфсизлик соҳаларини қамраб олган.


дайжест

Ўзбекистонда Burger King ресторанлари йил охиригача очилиши мумкин

Ўзбекистонда биринчи Burger King ресторани йил охиригача очилиши мумкин. Компанияни Ўзбекистонга олиб келаётган тадбиркор Шуҳрат Эргашевнинг айтишича, ресторан Тошкентда 1−1,5 ой ичида ишга туширилади ва аста-секинлик билан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳам очилади.


дайжест

АҚШ Ўзбекистонга автомобиллар учун бутловчи қисмлар етказади ва UzAuto Motors хусусийлаштирилишида иштирок этиши мумкин

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида миллиардлаб долларлик шартномалар имзоланди, жумладан, 5 млрд долларлик автомобиль бутловчи қисмлари импорти ва UzAuto Motors’ни хусусийлаштиришда АҚШ компанияларининг иштироки муҳокама қилинди. Компания 2026 йилнинг биринчи чорагида савдога чиқарилиши режалаштирилган.


дайжест

Akfa АҚШда $600 млн инвестиция ҳисобига завод қуришни бошлади — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Akfa компанияси Кентукки штатида йирик ишлаб чиқариш мажмуаси қуришни бошлади. У ерда алюминий маҳсулотлари, автомобиль бутловчи қисмлари ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, деди компания асосчиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев. Жами инвестиция ҳажми 600 млн долларга етиши мумкин.


дайжест

Ўзбекистон АҚШдан кичик ядро реакторларини сотиб олади. Мамлакатлар муҳим фойдали қазилмаларни биргаликда қазиб олмоқчи

АҚШ Ўзбекистонда биргаликда қазиб олинадиган фойдали конлардан устувор шаклда фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади, шунингдек, мудофаа эҳтиёжлари учун кичик модулли ядровий реакторлар ва ускуналар етказиб беради. Air Products Ўзбекистондаги метанол заводига 3 млрд долларгача сармоя киритади.


дайжест

Ўзбекистон АҚШ билан фуқаролар ва бизнес учун виза тартибини соддалаштиришни муҳокама қилади

Америкаликлар учун визасиз режим жорий этилгандан сўнг, Ўзбекистон АҚШ билан ўз фуқаролари ва бизнес учун виза тартибини соддалаштиришни муҳокама қилади, деди транспорт вазири ўринбосари Чориев. Boeing самолётларини харид қилиш орқали Ўзбекистон АҚШнинг бошқа шаҳарларига ҳам рейслар режалаштирмоқда.


дайжест

АҚШ билан 100 млрд долларлик келишув: бу рақамлар нимани англатади?

АҚШ президенти Дональд Трамп Ўзбекистон билан кейинги уч йил учун 35 млрд доллар, 10 йил учун эса 100 млрд долларлик савдо ва иқтисодий келишувига эришилгани ҳақида маълум қилганди. Иқтисодчи Миркомил Холбоев нима учун битим суммаси аслида ақл бовар қилмас даражада катта эмаслигини тушунтирди.


дайжест

АҚШ компанияси ўзбекистонлик мутахассисларни космик миссияларига жалб қилиши мумкин

АҚШ хусусий аэрокосмик компанияси — Vast ўзбекистонлик мутахассисларни ўзининг Haven-2 лойиҳаси доирасидаги миссияларига жалб қилиши мумкин. Шерзод Шерматов ва компания вице-президенти Рич Лешнер ўртасидаги учрашувда бу бўйича келгуси қадамларни белгилаб берувчи ўзаро англашув меморандуми имзоланди.


дайжест

Марказий банк ахборотларни ошкор этиш бўйича қонунчилик талабларига риоя этмаган банкларга жарима қўллади

Марказий банк истеъмолчилар учун ахборотларни ошкор этиш ва давлат тили бўйича қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан тижорат банкларининг веб-сайтларини мониторингдан ўтказди. Унда регулятор қатор камчиликлар ва қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаб, 18 та банкка 102 млн сўмдан жарима қўллади.


дайжест

Ўзбекистон Nvidia иштирокида сунъий интеллект бўйича Илғор тажриба маркази ва кластерлар яратади

Рақамли вазирлик ва Nvidia Ўзбекистонда иккита СИ кластерини яратишни муҳокама қилди. Мамлакат 2026 йилда Nvidia инфратузилмасини корхона, банк ва давлат ташкилотларида жорий этиш имкониятини ўрганмоқда. Ўзбекча маълумотларнинг ChatGPT ва Gemini’га интеграцияси ҳам муҳокама қилинди.


дайжест

Президент 2026 йилдан хусусий клиникаларга янги имтиёзлар берилишини маълум қилди

Хусусий тиббий сектор давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Тиббий ускуналарни олиб кириш бўйича имтиёз 3 йилга узайтирилади, ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади, 200 млн долларлик имтиёзли ресурс ажратилади. Хусусий клиникада хизматлар арзон ва сифатли бўлса, тиббий суғурта маблағи уларга тўлаб берилади.


дайжест

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари яна янги рекорд ўрнатди — салкам $60 млрд

Октябрь охирига келиб Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 60 млрд долларга яқинлашди, бу статистика давридаги энг юқори кўрсаткич. Ўсиш, аввало, мамлакат умумий захираларининг 80% дан ортиғини ташкил этувчи олтин нархи ошиши билан боғлиқ. Йил бошидан буён захиралар 44% ёки 18,1 млрд долларга ўсган.


дайжест

Ўзбекистонда 10−16 ноябрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? Gazeta шарҳи

Ўзбекистонда чоршанбадан ҳаво ҳарорати ҳарорати аста-секин кўтарилиб боради. Дам олиш кунларига бориб, ҳарорат тунда ҳам, кундузи ҳам сезиларли кўтарилади. Шу даражадаки, жанубда кундузи +25 даражагача илиқ бўлиши кутиляпти. Ҳафта тўлиқ ёғингарчиликларсиз ўтади.


дайжест

Тиббиёт ходимлари куни қайта номланади — у фармацевтика ходимлари байрами ҳам бўлади

Шавкат Мирзиёев Тиббиёт ходимлари кунини Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни сифатида нишонлаш ҳақида гапирди. «Замонавий тиббиётни фармацевтикасиз тасаввур қилиб бўлмайди», — деди президент соҳа вакиллари билан учрашувда.


дайжест

Nasiya иловаси орқали 600 дан зиёд фуқарони алдаб, 1,2 млрд сўмни ўзлаштирган шахслар қўлга олинди

Тошкент вилоятида 602 нафар фуқарога микромолия ташкилотлари томонидан ажратилган пул маблағларини нақдлаштиришни ваъда қилиб, уларнинг 1,21 млрд сўм маблағларини ўзлаштирган 6 нафар шахс қўлга олинди. Улар Nasiya иловаси орқали фуқаролар номидан қарз расмийлаштирган.


дайжест

Тиббиёт муассасаларида раҳбар ва бош шифокор лавозимлари бир-биридан ажратилади

Тиббиёт муассасаларида раҳбар ва бош шифокор лавозимлари бир-биридан ажратилади. Уларга менежерликка ўқиган, яхши натижалар кўрсатган тадбиркорлар орасидан раҳбарлар тайинланади. Шунингдек, раҳбарларни рағбатлантириш тизими ҳам ўзгартирилади.


дайжест

Сирдарё вилоятида нарколаборатория аниқланди

ДХХ ва ИИБ Сирдарё ҳамда Наманган вилоятларида ўтказган тезкор тадбирларда синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрланган лаборатория ва гиёҳвандлик савдосига оид ҳолатлар аниқлади. Бир нечта шахслар қўлга олиниб, жиноят ишлари қўзғатилди.


дайжест

Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилишда давом этади — Ўзгидромет

Ўзгидрометга кўра, яқин кунларда Ўзбекистон ҳудудида аста-секин ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади. Ҳафта ўртасидан ҳарорат кечки вақтларда +4…+7, кундузи +17…+20 даража илиққача кўтарилади. Республиканинг аксарият қисмида қуруқ ҳаво сақланиб туради.


дайжест

Аҳоли даромадининг катта қисмини дори-дармонга сарфлаяпти — президент

Шавкат Мирзиёевга кўра, инфляцияни жиловлаш, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархини барқарор ушлаб туриш бўйича ишлар қилинаётган бўлса-да, аҳоли даромадининг катта қисмини аслида дори-дармонга сарфламоқда. У касалликларнинг тарқалиши ва тури энди маҳалла ва туман даражасида таҳлил қилинишини айтди.


дайжест

Январдан тиббиётда халқнинг баҳосини эшитадиган тизим жорий қиламиз — Шавкат Мирзиёев

Президент январдан Ўзбекистонда тиббиётда халқнинг баҳосини эшитадиган тизимни жорий қилинишини маълум қилди. Шунингдек, бундан буён вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллада ўтказишини таъкидлади.


дайжест

Президент ҳудудларда қиммат тиббий ускуналар тўлиқ ишлатилмаётганини танқид қилди

Ҳудудларга олиб келинган ускуналар тўлиқ ишлатилмаяпти, айримларининг қадоғи ҳали очилмаган, деди президент тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашувда. У бундай муассасалар масъуллари хусусий клиникалардан аппаратларни самарали ишлатишни ўрганиши кераклигини қайд этди.


дайжест

2026 йилдан олий маълумотли ҳамшираларнинг маошига 100 фоиз устама берилади

Президент 2026 йилдан олий маълумотли ҳамширалар маошига 100 фоиз устама берилишини айтди. Барча тиббиёт ОТМларида олий ҳамширалик иши йўналиши очилади. Тиббиёт ходимлари малакаси узлуксиз ошириб борилади.


дайжест

Ҳамширалар академияси негизида Олий касбий тиббиёт академияси ташкил этилади

Ҳамширалар академияси Тошкент давлат тиббиёт университети тасарруфига ўтказилиб, негизида Олий касбий тиббиёт академияси ташкил қилинади. Тиббиёт олийгоҳларида педиатрия ва даволаш йўналишларини ўз ичига олган умумий тиббиёт факультети очилади. Резидентура битирувчиси 150 фоизли устама олади.


дайжест

«Ҳаёт қўрқувдан кучлироқ». Фотограф Наталья Ильина қандай қилиб саратонга қарши шахсий кураши ҳикоясини аёлларнинг қудрати ва гўзаллиги ҳақидаги лойиҳага айлантирди?

«Тана. Вақт. Ҳаёт» — фотограф Наталья Ильина ва онкопсихолог Инна Орлованинг саратонга чалинган ва тўлақонли ҳаёт кечираётган аёллар ҳақидаги лойиҳаси. Кўкрак бези саратонига қарши миллий кампаниянинг бир қисмига айланган кўргазма Bonum Factum галереясида намойиш этилди.


дайжест

Президентга 36 млн фуқаронинг тиббий маълумотларини ўзида жамлаган DMED ахборот тизими тақдимот қилинди

Президент ТДТУда соғлиқни сақлашни рақамлаштиришга доир ишлар билан танишди. Тақдимотда 36 млн аҳолининг тиббий маълумотларини акс эттирувчи DMED электрон ахборот тизими, «Online-шифокор» хизмати, «Рақамли соғлиқни сақлаш маркази» ва «Электрон рецепт» тизими имкониятлари ҳақида маълумот берилди.


дайжест

Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа ходимларини мукофотлади. «Машаққатли меҳнат маҳсули бўлган бундай эзгу ишларда 600 мингдан зиёд жонкуяр тиббиёт ходимларининг муносиб ҳиссасини эътироф этиб, ҳар қанча раҳмат айтсак, арзийди», — таъкидлади президент


дайжест

Тимур Кападзе терма жамоа ёрдамчи мураббийлигидан кетди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Тимур Кападзе лавозимидан озод этилди. ЎФА Кападзе ўз мураббийлик фаолиятини бош мураббий сифатида давом эттириш ниятида эканини маълум қилди.


дайжест

Жанубий Корея собиқ президентига қўшимча айбловлар эълон қилинди

Махсус прокурор Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёлни ҳарбий кескинликни келтириб чиқариш учун душман давлат — КХДРга ёрдам беришда айбламоқда. Ёль қўшни ҳудудда жавоб ҳаракатларини қўзғатиш ва шу баҳонада ҳарбий ҳолат жорий этиш учун махфий операция (дрон учириш) ўтказишни буюргани айтиляпти.


дайжест

АҚШ Сенатида шатдаунни тугатиш бўйича дастлабки келишувга эришилди

АҚШ сенаторлари 40 кунлик шатдаундан сўнг ҳукумат ишини қайта тиклаш имконини берувчи келишувга эришди. Демократлар соғлиқни сақлаш субсидияларини узайтириш бўйича кейинроқ овоз беришни ўз ичига олган келишувга рози бўлди. Энди лойиҳани Вакиллар палатаси маъқуллаши, сўнг президент имзолаши керак.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *