• Вт. Дек 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкент вилоятида бир қанча қоидабузар ҳайдовчиларнинг «права»лари олиб қўйилди


Тошкент вилояти, Қибрай туманда ўтказилган сайёр судда йўл қоидабузарлиги бўйича 45 нафар ҳайдовчига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ишлар кўриб чиқилди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 4 нафар мас ҳолда автомобиль бошқарган ҳайдовчилар транспорт воситасини уч йил муддатга бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган.

Шу билан бирга, 9 нафар фуқаро йўл безорилигини содир этганлиги учун автомобиль бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этилиб, қўшимчасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари миқдорида жаримага тортилди. Шунингдек, 32 кишига турли миқдордаги жарималар белгиланган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *