Жиззахда қутқарувчилар чуқурга тушиб кетган фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳодиса 9 ноябрь куни Шароф Рашидов тумани Жиззахлик маҳалласидаги уйларнинг бири ҳовлисида юз берган. Фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида 4 метрли чуқурликка тушиб кетган.

Жиззах вилояти ФВБга 112 тизими орқали уни қутқариш бўйича амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.

ФВВ қутқарувчилари ва тезкор хизматлар ходимлари воқеа жойига етиб борган. Улар махсус қутқарув анжомлари ёрдамида чуқурликдан фуқарони чиқариб олган. Сўнг у тиббиёт ходимларига топширилган.