Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи Дилфуза Баҳриддинова Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиалида муддатидан олдин кесарча кесиш амалиёти орқали 4 нафар қизалоқни дунёга келтирди.
Дилфуза Баҳриддинова ва унинг турмуш ўртоғи Жасур Мақаев шу кунга қадар 5 нафар қизни камолга етказаётганди. Ҳозирда ушбу оила 9 қизли бой хонадонга айланди.
Эгизаклар:
- Биринчи қизалоқ вазни 1400 гр, бўйи 37 см;
- Иккинчи қизалоқ вазни 1450 гр, бўйи 38 см;
- Учинчи эгизакнинг вазни 1600 гр, бўйи 40 см;
- Тўртинчисининг вазни 1400 гр, бўйи 37 см.
ССВ берган хабарга кўра, айни пайтда қизалоқлар филиалда халқаро протоколлар асосида парваришланмоқда.