Ўзбекистон Siemens Energy билан газ-транспорт тизимини электрлаштиришни муҳокама қилмоқда
Ўзбекистон энергетика соҳасида АҚШ ва бошқа мамлакатлар компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда, деди энергетика вазири. Хусусан, Schlumberger билан қазиш, Honeywell билан автоматлаштириш, Siemens Energy билан эса газ-транспорт тизимини электрлаштиришда ҳамкорлик қилинади.

Ўзбекистон АҚШ компанияларининг кичик ядро реакторларини ўрганади — «Ўзатом» раҳбари
Ўзбекистон Американинг «дунё атом энергетикаси етакчиси» бўлган кичик ядровий реактор технологияларини ўрганишга тайёр, деди «Ўзатом» раҳбари Азим Ахмедхаджаев Gazeta’га. Унинг қўшимча қилишича, мамлакат атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик ва технологиялар диверсификациясини давом эттирмоқда.

Уран бозорининг фаол ўсиши шароитида «Навоийуран» фойдасини қарийб 30% оширди
«Навоийуран» корхонаси тўққиз ойни 3,7 трлн сўм соф фойда билан якунлади — ўтган йил шу давридан 28,6% кўп. Учинчи чоракда фойда 1,5 карра ўсди. Ишлаб чиқариш 10,6 трлн сўмдан ошди. Ўсиш глобал уран нархининг йил давомидаги энг юқори даражага кўтарилиши билан бир вақтга тўғри келди.

«Суд жараёнидан норозиман» — Фурқат тумани ИИБ ходимлари таҳқирлаган аёл Саида Мирзиёевадан ёрдам сўради
Фурқат тумани ИИБ ходимлари таҳқирлаб, калтаклаган Гулираъно Қосимова 7 ноябрь кунги суд мажлисидан чиқариб юборилди. У суд жараёнидан норозилиги, иш Олий судда кўриб чиқилишини айтиб, видеомурожаат қилди. «Судда жабрланувчи эмас, худди судланувчига ўхшайман», — дейди у. Олий суд бунга изоҳ берди.

Ўзбекистонга ҳаво тозалагичлар импорти уч йил ичида саккиз баравардан кўпроққа ошди
Ўзбекистонга маиший ҳаво тозалагичлар импорти сўнгги йилларда кескин кўпайди. Gazeta’нинг ўрганишича, 2022 йилда тахминан 2000 дона тозалагич импорт қилинган бўлса, 2024 йилда 16 мингдан, 2025 йилда эса 18 мингдан ортиқ шундай ускуна импорт қилинган.

Ўзгидромет Тошкент аҳолиси ва меҳмонларини саломатликни асрашга чақирди — ҳаво кучли ифлосланган
Тошкентда кечки пайтдан бошлаб ҳаво ифлосланиши ортиши кузатилмоқда. Ўзгидромет пойтахт аҳолиси ва меҳмонларини очиқ ҳавода юришни камайтиришга ва кўчада ниқоб тақишга чақирди. Андижонда ҳам ҳаво ифлосланган.

Адабиётшунос олим ва турколог Насимхон Раҳмонов 73 ёшда вафот этди
Адабиётшунос, турколог Насимхон Раҳмонов 73 ёшда вафот этди. У Миллий университетда ўзбек мумтоз адабиёти кафедраси профессори, Журналистика факультети декани вазифаларида ишлаган. Турк-рун хатидаги матнлар ва уйғур хатидаги «Олтин ёруғ»ни ўзбекчалаштирган, Турк хоқонлигига оид тадқиқотлари бор.

Қашқадарёда 4 нафар эгизак қизалоқ дунёга келди
Қарши шаҳрида 4 нафар эгизак қиз туғилди. Ушбу оилада аввал 5 нафар қиз фарзанд бўлган. ССВ чақалоқлар халқаро протоколлар асосида парвариш қилинаётганини маълум қилди.

Тошкент вилоятидаги Қанқа ёдгорлигида X-XI асрларга оид деворий суратлар топилди
Тошкент вилоятидаги Қанқа ёдгорлигида олиб борилаётган арxеoлoгик қазишмалар давомида X-XI асрларга оид деворий суратлар аниқланди. Улар қадимги Қанқа шаҳри шаҳристoнида жoйлашган катта карвoнсарoй ҳудудида топилган. Бу карвoнсарoй xoналари девoрий суратлар билан безатилганини тасдиқлайди

Бухорода 18 ёшли қиз талабалар ётоқхонасида ўз жонига қасд қилди
Бухородаги талабалар ётоқхонасида 18 ёшли қиз ўзини осиб, жонига қасд қилди. У нима сабабдан бу ишни қилгани ҳозирча номаълум. Терговга қадар текширув бошланган.

Хонобод шаҳрининг пора билан қўлга тушган судьяси 10 йил 6 ойга қамалди
Хонобод шаҳри суди раиси фирибгарлик ва пора беришда иштирок этишда айбланиб, 10 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди. У май ойида 30 минг доллар пора билан қўлга тушгани айтилганди.

Жиззахда ҳовлисидаги 4 метрли чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқарилди
Жиззахда қутқарувчилар чуқурга тушиб кетган фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолди. У эҳтиётсизлик оқибатида 4 метрли чуқурликка тушиб кетган. ФВВ ходимлари махсус қутқарув анжомлари ёрдамида чуқурликдан фуқарони чиқариб олган. Сўнг у тиббиёт ходимларига топширилган.

Тошкентда аҳоли 5 кунда 1,6 млрд сўмдан ортиқ чиқинди қарздорлигини тўлади
Пойтахтда чиқиндидан жами 2,2 млрд сўмдан ортиқ қарзи бўлган 25 мингдан кўп абонентга электр учун тўлов қилишни чеклаш ҳақида хабар юборилган. 5 кун ичида 19 мингта абонент жами 1,6 млрд сўмдан ортиқ қарздорликни қоплаган. Қолган 6 мингта абонентнинг «свет» учун тўлов имконияти вақтинча чекланган.

Тошкентдаги кўп қаватли уй лифтларида 37 мингдан ортиқ носозлик аниқланди
Тошкентдаги кўп квартирали уйларда ўрнатилган 9147 та лифт текширилиб, жами 37 103 та камчилик аниқланди. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳудудий бошқармаси, шунингдек, пойтахтдаги қурилиш объектлари, ёқилғи қуйиш шохобчалари ва аттракционларда ҳам бир қатор камчиликларни аниқлади.

Тошкентнинг Бобур кўчасида 174 та дарахт кесилиши юзасидан ободонлаштириш ходимларига жиноят иши очилди
Тошкентда 174 та дарахт ва буталар кесилиши юзасидан Ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга жиноят иши қўзғатилди. Дарахтлар кесилиши жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган, ҳокимлик масъулларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини ваъда қилганди.

Депутатлар исломий банк фаолиятини жорий қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
Қонунчилик палатаси Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга қаратилган қонунни қабул қилиб, Сенатга юборди. Қонун билан исломий молия хизматларини кўрсатувчи исломий банклар, исломий дарчалар ва исломий микромолия банклар ташкил этилиш учун қонуний асос яратилади.

Янги Тошкентда 55 минг ўринли футбол стадиони қурилиши бошланди
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда футбол стадиони пойдеворини қўйиш маросимида иштирок этди. Спорт иншооти 55 000 томошабинга мўлжалланган ва мамлакатдаги энг каттаси бўлади. У 2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжонда бўлиб ўтадиган U-20 жаҳон чемпионати учун ФИФА стандартлари асосида қурилади.

«Титаник»дан «Шоввоз Гэтсби»гача. Леонардо Ди Каприонинг фильмларидан тест
«Муқаддима», «Авиатор», «Тутқич бермас фирибгар», «Муртадлар» сингари машҳур фильмлар юлдузи Леонардо Ди Каприо 11 ноябрь куни 51 ёшни қаршилади. Актёрнинг таваллуд куни муносабати билан Gazeta «Оскар» совриндорининг фильмографияси асосида тест тайёрлади.

Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоаси штабидан кетишини изоҳлади ва фаолиятини давом эттириши ҳақида гапирди
Ўзбекистон МТЖ бош мураббийининг собиқ ёрдамчиси Тимур Кападзе Фабио Каннаваро келганидан сўнг «ноқулайлик»дан қочиш ва фаолиятини мустақил мутахассис сифатида давом эттириш мақсадида жамоани тарк этишга қарор қилганини айтди. У бир қанча давлатлардан келган таклифларни кўриб чиқмоқда.

Футбол бўйича U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Панамани тор-мор этиб, 1/16 финалга чиқди (видео)
Ўзбекистон футболчилари 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг учинчи ўйинида Панама устидан йирик 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоа J гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади ва 1/16 финалга йўл олди.

Уч ҳафта олдин жазо ўташни бошлаган Франция собиқ президенти Саркози қамоқдан озод этилди
«Ливия иши» бўйича 5 йиллик қамоқ жазосини 21 октябрь куни ўташни бошлаган Франция собиқ президенти Николя Саркози орадан уч ҳафта ўтиб қамоқдан озод қилинди. Апелляция суди унинг озодликка чиқиш тўғрисидаги илтимосномасини маъқуллаган. Энди уни март ойида апелляция суди кутиб турибди.

Сурия ИШИДга қарши курашда АҚШ бошчилигидаги коалицияга қўшилади
Сурия муваққат президенти Аҳмад ал-Шараа Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди. Мамлакат «Ислом давлати» (ИШИД)га қарши курашда АҚШ бошчилигидаги коалицияга қўшилмоқчи. АҚШ эса Сурияга нисбатан кенг қамровли санкцияларни ўз ичига олувчи Цезар актини 180 кунга тўхтатиб туради.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!
