• Вс. Дек 7th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Покистонда ҳудкуш суд олдида ўзини портлатиб юборди


Покистон пойтахти Исломободда содир этилган худкушлик ҳужуми оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди ва 27 киши жароҳатланди. Бу ҳақда GeoTV телеканали хабар берди

Покистон ички ишлар вазири Моҳсин Нақви террорчи дастлаб пойтахт суд биносига киришга уринганини, аммо «бундай қила олмаганини, бинонинг автотураргоҳида полиция машинасига ҳужум қилганини» айтди. Натижада портлаш маҳаллий вақт билан соат 12:39 атрофида содир бўлган. 

Нақви Бош вазир Шаҳбоз Шариф жабрланганларга энг самарали тиббий ёрдам кўрсатиш ва террорчини имкон қадар тезроқ аниқлашни буюрганини таъкидлади. 

Портлашдан кейин суд биносидагилар эвакуация қилинди.

Сўнгги хабарларга кўра, Покистондаги Толибон ҳаракати портлашга алоқадор эканини тасдиқлаган. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *